Ираклион, Гераклион — Грециядаги шаҳар ва порт, Крит о.нинг шим. соҳилида. Ираклион номи (вилояти) нинг маъмурий маркази. Аҳолиси 117 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Халқаро аэропорт бор. Киме, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. И.дан 4 км жан.да кадимий Кнос ш.нинг ҳаробалари сакданган. Археология музейи (эгей санъатининг ноёб намуналари), ҳарбий денгиз базаси бор. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил