Ираклий Виссарионович Абашидзе (грузинча: ირაკლი ბესარიონის ძე აბაშიძე) (1909-йил, 11-октябр, Кутаиси губерняси Хони қишлоғи – 1992) – грузин шоири ва жамоат арбоби. Грузия ФА академиги (1960). Грузия Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви раиси (1953—1967). Грузия Энсиклопедияси бош муҳаррири (1967-йилдан).

Ираклий Виссарионович Абашидзе
грузинча: ირაკლი ბესარიონის ძე აბაშიძე
 9-Грузия ССР Олий Совети Раиси
Мансаб даври
1971-йил 12-июл – 1990-йил 14-ноябр
Ўтмишдоши Рафаэл Двали
Вориси Звиад Гамсахурдия
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 23-ноябр 1909-йил
Хони, Кутаиси губернияси, Россия империяси
Вафоти 14-январ 1992-йил(1992-01-14)
(82 ёшда)
Тбилиси, Грузия
Сиёсий партияси КПСС
Алма матер Тбилиси давлат университети
Касби Шоир, сиёсатчи
Мукофотлари
Xalqlar doʻstligi ordeni
Шота Руставели номидаги Грузия ССР давлат мукофоти
Дафн этилган жойи Дидубе пантеони

Асарларидаги асосий мавзу – шоирнинг инсонпарварлик бурчи, Грузиянинг ҳозирги ва ўтмишдаги тақдири („Грузия яшнаяпти“, 1950; „Яқинлашиш“, 1966; „Бу қўшиқлар ҳам – Грузиямга“, 1971; шеърий тўпламлари, „Руставели изидан“ поэмаси, 1966 ва бошқалар). „Юксак маҳорат учун“(1959), „Дўстлар, йўллар, ўйлар“ (1979) китоблари муаллифи. Ойбек, Ғафур Ғулом ва бошқа билан ижодий мулоқотда бўлган. Зулфия шеърларини грузин тилига таржима қилган. Ўзбек тилида „Шеърлар“ китоби нашр қилинган (1962)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил