Иравади, Ирравади — Мянмадаги энг катта даре. Узунлиги 2150 км, ҳавзасининг майд. 430 минг км2. Ҳимолай тоғларининг шарқий тармоқларидан (Хитойда) бошланиб, асосан, шим.дан жан.гатомон оқади. И.нингюқори қисми ва ирмоқлари тор даралардан ўтади, бу қисмида остона кўп. Шан тоғларидан ўтган жойларида ўзани тор (100–50 м). Ўрта ва қуйи оқими Иравади текислигидан оқади. Қуйилиш еридан 300 км юқорида ботқоқ ва чан-галзор делтаси (майд. 30 минг км2) бошланади. И.нинг иккита йирик тар-моғида кема қатнайди. Дарё суви Ан-даман денгизига йилига 250 млн. т оқизиқ келтиради. И.нингрежими муссонли, апрел—авг .да тўлиб оқади, сув сатҳи бу вақтда 8–11 м гача кўтарилади. Тез-тез сув тошқинлари бўлиб туради. Сув сарфи қуйи қисмида 13—14 минг м3/сек, баъзида 20 минг м3/сек га етади. Қуйилиш еридан 1100 км ма-софада (ёзда 1440 км гача) кема қатнайди. И.дан ёғоч оқизишда, ўрта ва қуйи қисмида суғоришда фойдаланилади. И. бўйида Мандалай, Янгон ш.лари бор.[1]

Иравади


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил