Ирена Юозо Липиэне (1939.25.12, Каунас) — рассом, витражчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). Вилнюс бадиий институтини тугатган (1965). Ўз ижоди билан республика маҳобатли безак санъати ривожига ҳисса қўшди. "Шамоллар гули" (1984, Тошкент телеминорасидаги "Коинот" ресторанининг шарқ залида), "Ёниш" (1986, Қўқон мусиқали драма театри-да) ва бошқа композицияли витражлар, чироқдонлар, қандиллар (Тошкент метрополитенининг "Мустақиллик майдони", "Ҳамид Олимжон", "Пушкин" бекатларида), "Қуёшга мадҳия", "Ой", "Сайёралар паради" (1987, Тошкент вилояти "Куёш" илмий ишлаб чиқариш бир-лашмасида) ва бошқа асарлар муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил