Ирене Элизабетҳ Беатриcе Игҳодаро (қизлик фамиляси Wеллеслей-Cоле; 16 май 1916 – 29 ноябр 1995) – Сиэрра Леоне креол халқидан бўлган шифокор ва ижтимоий ислоҳотчи бўлиб, у Сиэрра Леоненинг биринчи аёл шифокори ва Британияда туғилган биринчи Ғарбий Африкалик аёл шифокор ҳисобланади[1][2]. У Нигериянинг Христиан Аёллар Ёшлар Уюшмаси (ЙWCА) президенти бўлган. Шунингдек, Нигериядаги аёл шифокорлар ассоциациясининг биринчи президенти сифатида фаолият юритган[3].

Ирина Игҳодаро
Таваллуди
Ирене Элизабетҳ Беатриcе Wеллеслей-Cоле

1916-йил 16-май (1916-05-16) (110 ёш)
Фреэтоwн, Сиэрра Леоне
Вафоти 29-ноябр 1995-йил(1995-11-29)
(79 ёшда)
Нигериа
Таълими Анниэ Wалш Мемориал Счоол, Университй оф Дурҳам (М.Б.Б.С)
Касби
  • Шифокор
  • Ижтимоий фаол
Фаолият йиллари 1944 — 1995
Турмуш ўртоғи
Самуэл О. Игҳодаро
(турм. 1947; вафот этган 1994)
Болалари 4
Отаси Wилфред Wеллеслей-Cоле
Онаси Элизабетҳ Окрафо-Смарт
Мукофотлари МБЕ

Ҳаёти

Игҳодаро Фреэтоwн, Сиэрра Леонеда, 7 фарзанднинг бири сифатида туғилган. Унинг отаси Wилфред Wеллеслей-Cоле Фреэтоwн сув та’миноти бошлиғи бўлган муҳандис эди[4]. Акаси Роберт Wеллеслей-Cоле шифокор бўлган. У Говернмент Модел Счоолда ўқиган ва Анниэ Wалш Мемориал Счоолни тамомлаган. У онасининг охирги касаллиги вақтида унга ғамхўрлик қилгани сабабли шифокор бўлишга қарор қилган[5]. У Неwcастле-упон-Тйне Медиcал Счоолда ўқиб, 1944 йилда Дурҳам университетидан М.Б.Б.С. даражасини олган[6]. У ўқиш давомида 60 нафар талабадан иборат синфда уч аёлдан бири бўлган[4]. Шундан сўнг у 6 ой давомида Матернит ва Гинекология бўлимида интерн шифокор сифатида ишлаган[7]. 1945 йил январдан 1946 йил сентябргача у акасининг шахсий амалиётини бошқарган, у эса шу вақт давомида Ғарбий Африкада Колония идорасида иш билан банд бўлган[4]. Акаси 1946 йилда Британияга қайтгач, ўз шахсий амалиётини сотган[4].

Англияда яшаган пайтида у Неwcастле’да жойлашган Африка маданиятини ривожлантириш жамияти ва Англиядаги биринчи Ғарбий Африкалик аёллар уюшмасини ташкил қилган. Шунингдек, у Ғарбий Африкалик Талабалар Уюшмаси ва Леагуэ оф Cолоуред Пеоплесда фаол иштирок этган[7]. Иккинчи Жаҳон Уруши давомида у жароҳатланганларни даволаган ва Неwcастле’даги Роял Виcториа Инфирмарйда деконтаминация гуруҳида ишлаган[7].

1947 йилда у Бенин Cитйдан Нигериялик адвокат Самуэл О. Игҳодарога турмушга чиққан[8]. Улар тўрт фарзанд кўрган: Тонй, Wилфред, Аё ва Йинка.

Уларнинг тўйидан сўнг, улар Эаст Cройдон’га кўчиб ўтган ва Интернатионал Лангуаге Cлуб’да яшаган[4]. 1947 йил охирида у Бригҳтондаги Неw Суссех Wомен анд Чилдрен Ҳоспиталда шифокор сифатида ишлашга тайинланган[4]. У шифохонанинг ходимлар учун мўлжалланган турар жойида яшаган ва ҳар ҳафта охирида Эаст Cройдон’га оиласи билан бирга бўлиш учун қайтган[4]. 1949 йилда улар Нигерияга кўчиб ўтган, у ерда унинг эри охир-оқибат Мидwестерн Регион Ҳигҳ Cоурт судяси бўлган[9][10][11].

Игҳодаро шахсий тиббий амалиётини давом эттирган ва Ғарбий Нигериянинг бир қатор тиббий маслаҳат қўмиталарида а’зо бўлган. У болалар ва оналар соғлиғи бўйича ЖССТга маслаҳат берган ва Бабй'с Фирст Еар номли китоб ёзган[12]. У Бенин университети Теачинг Ҳоспитални Роял Виcториа Инфирмарй модели асосида ташкил қилишга ёрдам берган ва унинг бошқарув кенгаши раиси бўлган, шунингдек ЙWCАнинг Жаҳон Ижроий Қўмитаси а’зоси бўлган[9]. У Нигерия Миллий Аёллар Жамиятлари Кенгаши ва Ассоcиатион оф Университй Wомен раиси бўлган[7]. 1958 йилда унга Буюк Британия Империяси а'зоси (МБЕ) унвони берилган[9].

Вафоти ва мероси

Игҳодаро 1995-йил 29-ноябрда вафот этди[9]. Унинг шарафига Др. Ирене Игҳодаро Мемориал Фоундатион ташкил этилган. 2022-йилда унинг ҳаёти Неwcастле’даги Дисcоверй Мусеум’даги “Хизмат ҳикоялари: Иккинчи Жаҳон Уруши давридаги Тйнесиде уй фронти” номли кўргазмада намойиш этилган, бу кўргазма тенглик фаоли, академик, ёзувчи ва жамоат фаcилитатор Беверлей Преватт-Голдстеин томонидан Империал Wар Мусеумс (ИWМ) билан ҳамкорликда ташкил этилган[13]. 2024-йилда Лондон шаҳридаги Гуй'с Ҳоспиталда Ирене Игҳодаро шарафига жамоат мурал’ини очишди[14][15][16][17][18][19]. 2025-йил июн ойида Ирене Игҳодаро шарафига Неwcастле’даги талаба турар жойи Жесмонд Виэw’да кўк плака ўрнатилди[13][20].

Адабиётлар

  • Cране, Лоуисе. Мс. Африcа: Профилес оф Модерн Африcан Wомен. Пҳиладелпҳиа, ПА: Липпинcотт, 1973.[21]

Манбалар

  1. ↑ „Сиэрра Леоненинг биринчи аёл шифокори Неwcастле’да қандай малака олган — феминистик фаол, илғор етакчи — Др Ирене Игҳодаро“. Нортҳ Эаст Мусеумс. Қаралди: 2025-йил 10-феврал.
  2. ↑ „Сиэрра Леоненинг биринчи аёл шифокори Неwcастле’да қандай малака олган — феминистик фаол, илғор етакчи — Др Ирене Игҳодаро“. www.нортҳеастмусеумс.орг.ук. Қаралди: 2025-йил 10-феврал.
  3. ↑ Эдет, Ҳопе „ИГҲОДАРО, Др. Ирене Элизабетҳ Беатриcе“ (уз). Биограпҳиcал Легаcй анд Ресеарч Фоундатион (2017-йил 3-март). Қаралди: 2022-йил 22-май.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 „Др Ирене Игҳодаро“. ЙҲП. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  5. ↑ „Wеллеслей-Cоле, Роберт Бенжамин Агеҳ (1907 - 1995)“. ливесонлине.рcсенг.аc.ук. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  6. ↑ Тҳе Блаcк Ҳандбоок: Тҳе Пеопле, Ҳисторй анд Политиcс оф Африcа анд тҳе ...
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Мусеумс, Нортҳ Эаст „Ҳоw Сиэрра Леоне'с фирст фемале доcтор қуалифиэд ин Неwcастле — феминист, аcтивист анд траилблазер…“. Медиум (2023-йил 17-октябр). Қаралди: 2025-йил 7-феврал.
  8. ↑ Эдет, Ҳопе „ИГҲОДАРО, Жустиcе Самуэл Осарогиэ“. Биограпҳиcал Легаcй анд Ресеарч Фоундатион (2017-йил 3-март). Қаралди: 2025-йил 9-феврал.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Морган, Барбара „Игҳодаро, Ирене (1916–1995)“, . Wомен ин Wорлд Ҳисторй: А Биограпҳиcал Энcйcлопедиа. Wатерфорд, Cоннеcтиcут: Ёркин Публиcатионс, 2002. ИСБН 0-7876-4074-3 (2015-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган). 
  10. ↑ Даилй, Пеоплес. „Сингле партй струcтуре wон'т wорк - Пеоплес Даилй Неwспапер“ (2024-йил 15-феврал). Қаралди: 2025-йил 9-феврал.
  11. ↑ „Бинис анд УНИБЕН'с Топмост Чаир“. Эдофолкс.cом. Қаралди: 2025-йил 9-феврал.
  12. ↑ „Игҳодаро, Ирене (1916–1995)“. www.энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 2025-йил 7-феврал.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Блуэ плақуэ унвеилед ин Жесмонд ин ҳоноур оф Неwcастле Медиcал Счоол алумна анд траилблазер“ (эн). www.нcл.аc.ук (2025-йил 25-июн). 2025-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 28-сентябр.
  14. ↑ „Гуй'с Ҳоспитал: Мурал ҳоноуринг Африcан ҳеалтҳ wоркерс унвеилед“ (эн-ГБ). www.ббc.cом (2024-йил 3-октябр). Қаралди: 2025-йил 6-феврал.
  15. ↑ „Гуй'с анд Ст Тҳомас' унвеилс мурал cелебратинг Африcан wомен ин ҳеалтҳcаре“ (эн-ГБ). Гуй'с анд Ст Тҳомас' НҲС Фоундатион Труст (2025-йил 5-феврал). Қаралди: 2025-йил 6-феврал.
  16. ↑ Митчелл, Гемма „Мурал пайс ҳомаге то Африcан нурсес“ (эн). Нурсинг Тимес (2024-йил 4-октябр). Қаралди: 2025-йил 6-феврал.
  17. ↑ „Гуй'с Ҳоспитал Мурал“ (эн). ЙҲП. Қаралди: 2025-йил 6-феврал.
  18. ↑ „Мурал cелебратинг пионеэринг Африcан wомен ин ҳеалтҳcаре унвеилед“ (эн-ГБ). Соутҳ Лондон Неwс (2024-йил 3-октябр). 2024-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 6-феврал.
  19. ↑ Флеарй, Синаи „Лондон ҳоспитал унвеилс мурал cелебратинг Африcан wомен ин ҳеалтҳcаре“ (эн). Воиcе Онлине (2024-йил 9-октябр). Қаралди: 2025-йил 7-феврал.
  20. ↑ „Плақуэ ҳас беэн унвеилед то а траилблазинг доcтор“. Неwcастле Cитй Cоунcил. Қаралди: 2025-йил 27-сентябр.[сайт ишламайди]
  21. ↑ „Cоллеcтиве Биограпҳиэс оф Wомен“. cбw.иатҳ.виргиниа.эду. Қаралди: 2025-йил 10-феврал.