Ирға, қўнғир (Анас стрепера) — ўрдаксимонлар оиласининг тури. Ўртача катталикдаги қуш, вазни 0,73–1,3 кг . Европа, шимолий Америка ва Осиёда тарқалган. Асосан, шимолий ва Ўрта денгиз қирғоқларида ҳамда шимолий Американинг жанубида қишлайди. Ўзбекистонда уя қуради, миграция даврида учраб, қисман қишлайди. Ирг'а сув ўсимликлари мўл бўлган кўлларда яшайди. Уясини сувдан узоқ бўлмаган қуруқ ерларга қуради; 6–14 дона тухум қўяди. Уларни 27–28 кун босади. Болалари тухумдан чиқиши билан сувга тушиб, суза бошлайди. 2 ойлигида учирма бўлади. Асосан, сув ўсимликлари, сувда яшайдиган умуртқасиз қайвонлар билан озиқланади. Гўшти учун овланади[1].

Мареcа стрепера

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил