Ирина Валеревна Бараксанова (1969-йил 4-июл, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) – совет гимнастикачиси. Жаҳон ва СССР чемпиони. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси[1].

Ирина Бараксанова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 4-июл 1969-йил
Тошкент, ЎзССР, СССР
Фаолият йиллари 1983–1987
Спорт
Мураббий(лар)и Валентина Барисова, Ирина Разумовская, Виктор Разумовский

Биографияси

Ирина Валеревна 1969-йил 4-июлда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. „Спартак“ спорт мактабида мураббий Валентина Борисова раҳбарлигида гимнастика билан шуғулланишни бошлаган.

Ирина Бараксанова, айниқса, хода устидаги машқларида ўзининг нафислиги, жозибаси ва талқин қилиш кучи билан машҳур эди.

У 1983-йилда СССР халқларининг ВИИИ ёзги Спартакиадасида гимнастика мухлислари учун янгилик қилиб, у ерда биринчи марта „Мой ласковий и нежний звер“ филмидаги Евгений Дога валси остида ўзининг машҳур хода устидаги машқларини ижро этди. Кейин Ирина 1984-йилда СССР кубогида юқори марраларни эгаллаб, сакраш бўйича кумуш ҳамда мувозанат ва кўпкураш машқларида бронза медалини қўлга киритди. Ўша йили хода устидагида машқ қилишда ғалаба қозониб, СССР чемпиони бўлди. Бараксанова 1984-йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қатнашиш учун СССР Олимпия терма жамоасига қўшилди, аммо Совет Иттифоқи томонидан мусобақани бойкот қилгани учун иштирок эта олмади. „Муқобил Олимпия ўйинлари“ сифатида ташкил этилган „Дўстлик-84“ мусобақасида биринчи ўринни эгаллади ва Совет жамоаси таркибида олтин медални қўлга киритди. Спортчи 1985-йилда кўпкураш бўйича СССР кубогида кумуш ва нотекис бар бўйича машқларда бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, мувозанат тури машқларида ғалаба қозониб, яна СССР чемпионатининг олтин медали соҳибаси бўлди[2].

Бараксанова СССР терма жамоасини бошқарган ССКА мураббийлари Ирина ва Виктор Разумовскийлар шогирд тушди. Ўша йили Монреалдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган жамоага қўшилди. Чемпионат якуний натижаларига кўра, Ирина 1985-йилги жаҳон чемпиони бўлиб, жамоавий баҳсларда олтин медални қўлга киритди.

Спортчи кўпкураш финалида ва нотекис бруслар спорти бўйича финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди, аммо сўнгги лаҳзада аёллар жамоаси бош мураббийи Андрей Родионенко Ирина Бараксанова ва Олга Мостепановани касал деб эълон қилиб, уларнинг ўрнига Елена Шушунова ва Оксана Омелянчикни мусобақага қўйди[3][4]. Натижада Омелянчик ва Шушунова бир хил очко жамғарган ҳолда мутлақ жаҳон чемпиони бўлишди. Шундан сўнг, Бараксанова бошқа юқори натижалар кўрсатмади ва 1987-йилда спорт карерасини якунлади.

Манбалар