Ирина Петривна Федишин (украинча: Іри́на Петрі́вна Феди́шин, Лвовда туғилган) – украиналик қўшиқчи ва қўшиқнавис[1].

Ирина Федишин
Таваллуди 1987-йил 1-феврал (1987-02-01) (39 ёш)
Касби
  • қўшиқчи
  • қўшиқнавис
Чолғулар
  • Синтезатор
  • гитара
Фаолият йиллари 2005–ҳозир
Веб-сайт ирйнафедйшйн.cом

Биографияси

Ирина Федишин 1987-йил 1-февралда Лвов шаҳрида (Украина ССР) мусиқачи оиласида туғилган. Ёшлигидан мусиқий, вокал ва саҳнадаги қобилиятларини намоён эта бошлаган[2].

Олти ёшида бўлажак қўшиқчи ўзини бошловчи сифатида синаб кўрган. Отаси, мусиқачи бўлса ҳам, мусиқани ҳеч қачон жиддий касб деб ҳисобламаган ва қизининг шахмат билан шуғулланишини орзу қилган. Бўлажак хонанданинг биринчи чалган мусиқа асбоби синтезатор бўлиб, тезда импровизация қилишни ўрганиб олган Ирина ўзининг биринчи қўшиқларини ёзишни бошлаган.

Ўн уч ёшида қиз мусиқий таълим олишга қарор қилган ва мусиқа мактабига ўқишга кирган. Уйида олган таълими туфайли дарҳол мусиқа мактабининг тўртинчи синфига қабул қилинган ва уни имтиёзли диплом билан тугатган. Бу ерда консерт дастурларини ҳам олиб борган. Иван Франко номидаги Лвов Миллий университетида иқтисод факултетида таҳсил олган ва шу билан бирга хусусий мусиқа ҳамда вокал сабоқларини олган.

У ёшлар мусиқа танлов ва фестивалларида қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритган. Баъзи қўшиқлари Украина радиостансияларида репертуарига киритилган. 2005-йилда Эуровисион қўшиқ танлови учун Украинадаги миллий танловининг ярим финалида[1] ҳамда 2006 ва 2009-йилда „Счлагер оф тҳе Еар“ концерт дастурида чиқиш қилган[3][4]. 2015-йилда Ирина Федишин „Украинска формат“ украин тилидаги қўшиқлар танловида „Серця стук“ қўшиғи билан ғолиб чиққан[5][6].

2016-йилда Украинада консертлар берган, бир неча ўнлаб шаҳарларга ташриф буюрган[7]. 2016-йил 4-ноябр куни Киевда, Октябр саройида унинг „Цвите Калина“ яккахон консерти бўлиб ўтан[7][8].

2018-йилда „Голос Краини“ телекўрсатувининг саккизинчи мавсумида иштирок этган[9].

2020-йилда Ирина Федишин ва унинг турмуш ўртоғи коронавирус билан касалланган, бу ҳодиса унинг тузалганидан кейин маълум бўлган[10]. 2020-йил сентабр ойида Киев ва Украина радиостансияларида энг машҳур хитлар ўнлигига кирган „Там де ти“ қўшиғини тақдим этган ва унга ишланган клип ЁуТубеда миллиондан ортиқ кўрилган. Ўша йилнинг охирида қўшиқчи Рождество мавзусидаги бир нечта қўшиқларни чиқарган.

2021-йил январ ойидан бошлаб қўшиқчи „Украина“ телеканалидаги „Украинска певица в маске“ лойиҳасининг тўртинчи эпизодида иштирок этган[11]. 2-март куни Федишин муаллифнинг „Обийми“ қўшиғини тақдим этган[12].

Шахсий ҳаёти

Федишин Лвовда яшайди. Продюсер Виталий Човник билан турмуш қурган[13]. Уларнинг иккита: Юра ва Олег исмли ўғиллари бор[14]

Дискографияси

Студия албомлари
  • Твий ангел (2007)
  • Украина колядуе (2007)
  • Парол (2012)
  • Украина колядуе. Ноябр (2013)
  • Цвите калина (2015)
  • Ти тилки мий (2018)

Мукофотлари

Мукофот Йил Категория Номзод Натижа Манба
Украинскйи формат 2015 Конкурс лауреати Ирина Федишин Ғолиб [5]
Украинска писниа року [ук] 2017 Йил ютуғи Ирина Федишин („Чужи уста“) Ғолиб [15]
2021 Украина қўшиқлари ғурури Ирина Федишин Ғолиб [16]
Золота жар-птиця [ук] 2018 Йил аёл қўшиқчиси Ирина Федишин Номзодликка қўйилган [17]
Йил хити „Ти тилки мий“ Номзодликка қўйилган
Машҳур ҳит Номзодликка қўйилган
2019 „Роман“ Номзодликка қўйилган [18]
2020 Данcе ҳит „Просто танцуй“ Номзодликка қўйилган [19]
Музйчна платформа [ук] 2019 Йил қўшиғи „Били троянди“ Ғолиб [20]
2020 „Там де ти“ Ғолиб [21]
ЙУНА 2020 Энг машҳур хит „Хочу на Малдиви“ Номзодликка қўйилган [22]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ирина Федишин“. Обозреватель. Қаралди: 2017-йил 22-январ.
  2. ↑ „Ирина Федишин: Желаю читателям "КП" встретить светлый праздник в атмосфере добра“. «Комсомольская правда в Украине» (2017-йил 4-январ). Қаралди: 2017-йил 21-январ.
  3. ↑ „З нагоди дня Києва у столиці відбувся фестиваль сучасної пісні "Шлягер Року 2006"“ (ук). укринформ.у. Укрінформ (2006-йил 31-май). 2020-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.
  4. ↑ „"Шлягер року" знову зібрав зірок естради“ (ук). укринформ.у. Укрінформ (2009-йил 1-июн). 2020-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-феврал.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Ирина Федишин в гостях у АиФ.уа“. «Аргументы и Факты в Украине» (2016-йил 8-октябр). 2017-йил 9-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-январ.
  6. ↑ „Ирина Федишин стала лауреатом конкурса Украинский формат“. «Теленеделя» (2015-йил 25-август). Қаралди: 2017-йил 22-январ.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Ирина Федишин стала миллионершей“. «Комсомольская правда в Украине» (2016-йил 23-сентябр). Қаралди: 2017-йил 21-январ.
  8. ↑ „Александр Пономарев поддержал Ирину Федишин на ее концерте в Киеве“. «Обозреватель» (2016-йил 8-ноябр). 2016-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 22-январ.
  9. ↑ „"Голос країни-8»: Федишин спробує переспівати Білик, а Трінчер – «Антитіла"“ (ук). цн.уа. ТСН (2018-йил 6-апрел). Қаралди: 2019-йил 5-феврал.
  10. ↑ София Ковнир. „Ирина Федишин вместе с мужем переболели коронавирусом и рассказали о протекании болезни“ (ру). Обозреватель (2020-йил 12-октябр). Қаралди: 2021-йил 4-март.
  11. ↑ Мария Синицкая. „Кто под маской? Чем завершился четвертый выпуск гипершоу“ (ру). Украина (2021-йил 13-феврал). Қаралди: 2021-йил 4-март.
  12. ↑ „Ирина Федишин показала изысканный образ в белоснежном платье: эффектное видео“ (ру). 24 Канал (2021-йил 2-март). Қаралди: 2021-йил 4-март.
  13. ↑ „Ирина Федишин удивила своего мужа на годовщину свадьбы“. «Комсомольская правда в Украине» (2016-йил 2-сентябр). Қаралди: 2017-йил 21-январ.
  14. ↑ „«Иди домой»: Сын Ирины Федишин забавно отреагировал на выступление мамы“. ҳочу.уа (2019-йил 19-май). Қаралди: 2021-йил 11-феврал.
  15. ↑ „В Варшаве наградили лауреатов общенационального проекта "Украинская песня года"“. Гордон.уа (2017-йил 2-март). Қаралди: 2021-йил 16-июн.
  16. ↑ Виктория Подорожная. „В Киеве состоялась вторая церемония Украинской песни года“ (ру). Корреспондент (2021-йил 21-май). Қаралди: 2021-йил 15-июн.
  17. ↑ „Телеканал М2 оголосив номінантів національної музичної премії «Золота жар-птиця»“ (ук). М2 (2018-йил 20-апрел). 2018-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.
  18. ↑ „Стали відомі імена номінантів премії "Золота Жар-птиця"“ (ук). Обозреватель (2019-йил 11-март). 2019-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.
  19. ↑ „Претенденты на заветные "перья": полный список номинантов музпремии "Золота Жар-птиця" в 2020 году“. Қаралди: 2020-йил 2-июн.
  20. ↑ „"Краща пісня 2019 року": перелік переможців за версією "Музичної платформи"“ (ук). Сьогодні (2019-йил 21-декабр). 2020-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-декабр.
  21. ↑ Анастасия Цомкало. „"Музыкальная платформа": какие артисты получили награды за лучшие песни года“ (ру). точка.нет (2020-йил 14-декабр). Қаралди: 2020-йил 17-декабр.
  22. ↑ „Оголошено номінантів премії ЙУНА 2020“. Қаралди: 2020-йил 27-январ.

Ҳаволалар