Irina Kaydashova
Ирина Кайдашова ( 1985-йил 2-апрел, Тошкент, Ўзбекистон ССР ) — ўзбек таэквондочиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. ХХВИИИ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Олимпия ўйинларидаги биринчи ўзбек таэквондочиси.
| Ирина Кайдашова | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1985-йил 2-апрел Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фаолият йиллари | 1999-2014 |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Таэквондо |
Спорт фаолияти
1999-йилдан бошлаб у халқаро турнирларда чиқа бошлади. Бангкокдаги (Таиланд) Олимпиада ўйинларининг Осиё саралаш турнирида 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида у финалда таиландлик таэквондочи Ноотчарин Сукхондумноенга имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазавор бўлади.
2004-йилда Афинадаги (Гресия) Ёзги Олимпия ўйинларида 57 кг гача бўлган вазн тоифасида у чорак финалда мексикалик Иридия Салазарга енгилади ва ўйинлардаги иштирокини якунлайди[1][2] . Ирина мазкур ўйинларда Наталя Маматова билан таэквондо бўйича миллий терма жамоанинг Олимпия ўйинларидаги биринчи вакиллари бўлишди[3] .
2006-йилда таэквондо бўйича ҳарбий аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида у бешинчи ўринни эгаллади[4]. 2010-йилда Гуанчжоуда (Хитой) ўтказилган Ёзги Осиё ўйинларида 53 кг гача бўлган вазн тоифасида у биринчи раундларни муваффақиятли бошлайди, лекин чорак финалда ветнамлик таэквондочи Нгуен Тхи Хоай Тхуга имкониятни бой бериб қўяди[5].
Кайдашова 2014-йилда Тошкентда бўлиб ўтган таэквондо бўйича Осиё чемпионатида 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/8 финалда тайванлик спортчи Хуан Юн-Венга ютқазиб қўяди. Худди шу йили у спорт фаолиятини ниҳоялайди.
Манбалар
- ↑ „Олймпедиа – Феатҳерwеигҳт (≤57 килограмс), Wомен“. www.олймпедиа.орг. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Wомен'с 49-57кг таэкwондо ресулц“ (2004-йил 12-август). 2021-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Министерство туризма и спорта Республики Узбекистан“. минспорт.уз. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ „Итоги чемпионата мира по таэквондо | УзРепорт.неwс“. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.
- ↑ МасТКД. „Ресултадос дел сегундо дíа де лос ХВИ Жуэгос Асиáтиcос“ (эн-УС). масткд.cом (2010-йил 18-ноябр). 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 26-август.