Ирисув темир кони - Талас Олатовининг (Жан. Крзоғистон) карбида жойлашган. Кайинди, Келтима-шат, Оқсув ва б. руда зоналаридан иборат. Ирисув темир кони карбон даври оҳакли тоғ жинслари билан Ирисув ишқорли габ-броид интрузиви контактида ҳосил бўлган. Темир рудаси оҳактошлари орасида линза ва қатлам шаклида. Уларнинг уз. 0,1 —1,0 км, қалинлиги 20—200 м, чуқ. 500 м гача. Коннинг деярли ярим майдони мезокайнозой жинслари билан қопланган. Руда, асосан, пирит, халкопирит, пирротин минераллари доналари бор магнетитдан иборат. Халкопиритда олтин, кумуш, селен, теллур, пиритда эса кобалт, селен ва теллур учрайди. Шунингдек, пироксен, гранат, флогопит, эпидот, сфалерит мавжуд. Кондаги руданинг захираси қарийб 200 млн. тоннага тенг. Ирисув темир конининг саноат аҳами-яти муҳим[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил