Irlandlar
Ирландлар (ўзларини эриннах деб атайдилар) — халқ. Ирландиянинг асосий аҳолиси. Умумий сони 7,8 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), жумладан Ирландияда 3,4 млн. киши, Буюк Британияда 2,5 млн. киши, АҚСҲ ва Канадада ҳам яшайдилар. Европеоид иркига мансуб. Ирланд ва инглиз тилларида сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, католиклар.
Ирланд элати (10— ХИИ асрларда шаклланган) нинг асосини келт тилларида сўзлашувчи геллар ташкил қилган, улар оролга мил. ав. ИВ асрда кўчиб келиб оролнинг қадимги аҳолиси билан аралашиб кетган. Гелларнинг ижтимоий тизими — патриархал уруғлар — кланлар Ирландларда ХВИ—ХВИИ асргача, баъзи урф-одатлари эса ХИХ асргача сақланиб қолган. Ирланд миллати инглизлар мус-тамлакаси шароитида ХВИИИ—ХИХ асрларда шакллана бошлаган. 1921-йил мустақил Ирландия давлати барпо этилгач, ирланд тили расмий тил сифатида эътироф этилган. Ирландларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги билан банд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |