Irma dovuli
Ирма довули — 5-даражали кучли атлантик тропик сиклони. 2010-йилги "Жулия[1]" довулидан сўнг, биринчи энг катта шарқий Атлантик океанида пайдо бўлган довул ва 2017-йилги Атлантик довуллар мавсумининг иккинчи йирик довули. Тарихдаги 5-даражали довулардан энг кўп давом этгани ва атлантика довуларидан энг кучлиси.
|
| |
| 5-даражали довул | |
|---|---|
| Шаклланиши | 30-август 2017 |
| Парчаланиши | 12-сентябр 2017 |
| Максимал шамол |
185 мпҳ (295 км/с) (1 дақиқа ҳар доим) 260 мпҳ (415 км/с) (бирдан кучайиши) |
| Пастки босим |
≤ 925 нбар (гПа); 694,56 мм ҲГ |
| Ўлимлар | 134 |
| Жароҳатлар | ? |
| Зиён | $64,760 млрд (2017 АҚШ Доллари) |
Ирма — Африка минтақасида кучли тропик тўлқинлар чиқишида Кабо-Верде оролларида 30-август 2017-йили пайдо бўлган. Қулай шароитлар сабабли 24 соат ичида Ирма довули иккинчи даража хавфига тушди. 5-сентябр куни Ирма жуда йирик 5-даражали довулга айланди. Шамолнинг тезлиги 295 км/с етди (шамолнинг кучайиши 360 км/с етди), бу Ирмани энг кучли атлатик тропик сиклонига айлатирда, 2005-йилги "Вилма" довули пайтидан сўнг[2][3][4].
Ирма довули Барбуда, Сен-Бартелеми, Сен-Мартен, Ангиля, Виргиния ороллари, Теркс ва Кайкос ва Багама оролларининг жанубий ҳудудида жуда оғир вайроналарга олиб келди[5]. Барбуда ва Сен-Мартенда довул 90% биноларни хонавайрон қилган, яримидан кўп одам уйсиз қолган. Синт-Мартенда Жулиана Маликаси Халқаро Аэропорти барбод бўлган[6]. Маълумотларга кўра 8-сентябрда 23 киши ҳалок бўлган.
8 ва 9-сентябр туни довул Кубанинг шимолий қирғоқларига етган ва оролнинг қирғоқ чизиғи томон йўл олган. Шимолий шарқ провинсиялари анча вайрон бўлган[7]. Этралаб 10-сентябр куни у Флоридага етиб бориши керак. Штатнинг жанубида 5,6 миллион одам эвакуация қилинган. Шу сабаб Маями довул вақтида шарпа-шаҳарга айналди.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ ҳттпс://тwиттер.cом/пҳилклотзбач/статус/903355414858919936
- ↑ ҳттпс://www.тҳеверге.cом/2017/9/1/16239514/ҳурриcане-ирма-эаст-cоаст-cапе-верде-флоодинг-сторм
- ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 9-сентябр.
- ↑ ҳттпс://пҳйс.орг/неwс/2017-08-гпм-сателлите-тропиcал-сторм-ирма.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://www.тҳегуардиан.cом/wорлд/ливе/2017/сеп/07/ҳурриcане-ирма-ливе-латест-упдатес-cариббеан
- ↑ ҳттпс://риа.ру/wорлд/20170907/1501975237.ҳтмл
- ↑ ҳттп://www.ббc.cом/руссиан/неwс-41210299