Iroda
Ирода — одамнинг ўз фаолияти ва психик жараёнларини ўзи бошқаришда намоён бўладиган қобилияти. Инсон иродавий ҳаракатини амалга ошираркан, ўзига хукмрон эҳтиёж ва хоҳишларига қарши туради: ирода учун „мен хоҳлайман“ деган кечинма эмас, балки „керак“, „бажаришим шарт“ деган кечинма хосдир.
Инсон фаолиятининг барча турлари ва ҳар қандай меҳнат кишидан мустаҳкам иродани талаб қилади. Ирода меҳнатда пайдо бўлади ва тобланади. Ироданинг онгдаги фаолияти ҳаракат мақсадини белгилашда, мақсадга эришиш воситалари ва йўл-йўриқларини олдиндан аниқлаб, маълум қарорга келишда ҳамда бу қарорни ижро этишда намоён бўлади. Одамда ирода нинг қай даражада эканлиги мақсадни қандай рўёбга чиқаришида кўринади. Иродавий ҳаракат жараёнларида киши ички ва ташқи тўсиқларга дуч келади. Ички тўсиқлар кишининг ўзига, унинг ички майлларига хос ҳолат. Кишининг ички майлларини енга олиш, ўзини бошқариш ва ўз устидан ҳукмронлик қила билиш лаёқати ички ирода деб аталади. Ташқи тўсиқлар теварак-атрофдаги воқеликда учрайди. Кишининг ана шундай ташқи тўсиқларни енга олиш лаёқати ташқи ирода деб аталади. Иродавий фаолиятда ташқи тўсиқларни енгиш (ташқи ирода) ички тўсиқлар (ички ирода) ни енгиш билан узвий боғлиқ.
Ироданинг муҳим сифатлари: ўзини тута билиш, дадиллик, қатъийлик, чидам ва тоқат, принсипиаллик, мустақиллик ва бошқалар. Ирода кучи шу сифатларнинг қай даражада намоён бўлишига қараб белгиланади. Киши юксак ғояларга асосланган онгли қатъият ва сабот биланн ўз ҳаракати йўлидаги тўсиқларни енгар экан, у кучли ирода эгаси ҳисобланади. Ирода кишининг характери билан узвий боғлиқ, унинг шаклланишида муҳим рол ўйнайди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ирода“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (И-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Иродага тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |