Iroda Aliyeva
Ирода Мирзахоновна Алиева (17-декабр 1929, Тошкент — 7-июн 1989, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1967). Тошкент санъат институтини битириб (1951), Ҳамза номидаги Ўзбек давлат академик драма театрида ишлади (1951-72), 1972-89 йиллар „Ўзбекфилм“ киностудиясида актриса. Насиба („Оғриқтишлар“), Муқаддас („Чин муҳаббат“), Ширин („Бир севги афсонаси“), Гузин („Туркия ҳақида ҳикоя“), Камола (Р. Тагорнинг „Ҳалокат“ романи асосида яратилган инссенировка — „Ганг дарёсининг қизи“), Марям („Жазоир, менинг ватаним“), Асал („Сарвқомат дилбарим“), Назокат („Парвона“) ролларида Алиева муваффақият қозонди ва лирик роллар ижрочиси сифатида танилди. Юксак техника, мукаммал саҳна нутқига эга бўлган Алиева қаҳрамонларининг дунёқараши ва ички кечинмасини ўзига хос шарқона хусусият, назокат билан ифодалашга эришган. Киноактёр театр-студиясида Нина (Алиева Касон, „Етти фарёд“, 1973), Энага (Алиева Корнейчук, „Платон Кречет“, 1974) ва бошқа ролларни ижро этди. Кинода: „Акмал, аждаҳо ва малика“ (1980), „Акмалнинг янги саргузаштлари“ (1983) филмларида ялмоғиз кампир образини яратди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |