Iroda Iskandarova
- Википедияда исми Ирода ва фамилияси Искандарова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Искандарова Ирода Каримовна — 1972-йил 30-октябрда Хоразм вилояти, Хонқа туманида таваллуд топган. У санъацевар оилада туғилган бўлиб, унинг ота-онаси санъатни жуда яхши кўришган. Онаси шифокор бўлишига қарамасдан, иккинчи касби ҳисобланган хоразм фолклёр йўналишдаги халфачилик жанрида қўшиқ ҳам куйлар эди. Бу жанрда гармон доира жўрлигида жонли ижро этилади. Ёш Ирода 5-синфдан бошлаб онасини ёнида доира чалиб юрар эди. Ўша даврданоқ Иродада саънатга меҳр уйғонган бўлса не ажаб. Бу оламга тобора қизиқиб борган хонандамиз аста-секин онасидан халфачилик жанрида дарс олишни бошлаган. 8-синфдан эса ўзи гармонда қўшиқ куйлаб, шу йилнинг ўзида, яъни 1987-йил илк албомини ʻʻАрка қизларъ’ номи билан кенг оммага тақдим этган. Санъатдаги билимини кучайтириш мақсадида 1987-йили Ал-Хоразмий номидаги Ургенч педагогика билим юртининг мусиқа бўлимига ўқишга киради. Ушбу масканда у мусиқа сир-асрорларини ўргана бошлайди.
Ирода Искандарова | |
|---|---|
| Таваллуди |
1972-йил 30-октябр |
| Жанрлар | Халфачилик, эстрада |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Даврон Ғоипов |
| Веб-сайт | искандарова.уз |
- 1988-йилда эса Хоразмда Ирода Халфа номи билан анчайин танилиб улгуради. Бу орада Ирода Ноз билан номли яна бир албомини ёзиб тугатади. Таҳсил олиб юрган кезлари ижро этган қўшиқларининг аксари биринчи устози, яъни онаси Рўзметова Сапоргул куйлаган қўшиқлар бўлиб, ушбу тароналар замон билан ҳамнафас ҳолда эстрада оҳанглари уйғунлигида куйланган эди.
- 1992-йили Тошкентда бўлиб ўтган Анор мусиқа танловида эстрада йўналишда халфа йўли билан қатнашди.
- 1993-йил Хоразм вилоятида Ботир Зокиров номига бағишиланган танловда Ботир Зокиров қўшиқларидан бирини ижро этиб, 1-ўринни олади.
- 1995-йил эстрада йўналишда илк бор хоразмча Баҳор нафаси албоми сотувга чиқди, шу йили Хоразмда катта консерт дастурини тақдим этишга ҳам мушарраф бўлди.
- 1998-йилда Ишонмайман деб аталган янги албоми кўп нусхада сотувга чиқарилиб, мухлислар томонидан яхши қабул қилинди.
- 2001-йилда Ирода Искандарова Тошкент Давлат Маданият инистутига ўқишга киради ва бу Тошкентда ижодини бошлайди.
- 2002-йил Мудофаа Вазирлиги қошидаги Қуролли кучлар ансамблига хонанда бўлиб ишга киради ва ҳозирги кунга қадар шу ерда фаолият юритмоқда.
- 2005-йил 1-2-март кунлари „Туркистон“ саройида яккахон консерт дастурини тақдим этади. Шу йили Севар эдим албоми ҳам мухлислар ҳукмига ҳавола қилинади.
Тошкентдаги 2-албоми 2008-йили Оҳларим номи билан чиқди. Шу кунга қадар жуда кўп консертларда, давлат тадбирларида иштирок этган. Ўзбекистон бўйлаб, барча вилоятларда яккахон консерт дастурларини тақдим этиб, жуда катта муваффақиятлар қозонган[1].
Манбалар
- ↑ биографияси[сайт ишламайди]