Википедияда исми Ирода ва фамилияси Сирожиддинова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ирода Махаммадовна Сирожиддинова (1975-йил, Асака шаҳри, Андижон вилояти) – ўзбекистонлик олима, Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(ПҳД) (2020[1]), профессор. Андижон машинасозлик институти Гуманитар фанлар кафедраси мудири[2].

Ирода Сирожиддинова
Файл:Ирода Сирожиддинова.жпг
Таваллуди 1975-йил 26-август куни
Асака шаҳри
Касби Педагогика ва бошланғич таълим методикаси мутахассиси
Иш жойлари Андижон машинасозлик институти
Илмий даражаси Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(ПҳД
Илмий унвони доцент
Мукофотлари Олий та`лим а`лочиси
Веб-сайт андмиэду.уз

Таржимаи ҳоли

Ирода Махаммадовна Сирожиддинова —1975-йил 26-август куни Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1995-йилда Андижон давлат университети Педагогика ва бошланғич таълим методикаси йўналишини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини 1995-йилда Андижон вилояти Асака туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабида бошланғич синф ўқитувчилидан бошлаган. Ирода Сирожиддинова 2004-2008-йилларда Асака туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактаби амалиётчи-психологи, 2008-2015-йилларда Асака автомобилсозлик касб-ҳунар коллежи Она тили фани ўқитувчиси ҳамда бўлим бошлиғи, 2015-2017-йилларда Андижон машинасозлик институти Машинасозлик факултети декан ўринбосари, 2017-2020-йилларда ушбу институтнинг 1- ва 2-талабалар турар жойлари тарбиячи-педагоги, 2020-2021-йилларда Транспорт ва логистика факултети декан ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2021-йилдан буён Андижон машинасозлик институти Гуманитар фанлар кафедраси доценти, 2023-йилдан ҳозирга қадар ушбу кафедра мудири вазифасида ишлаб келмоқда. 2023-йилда 1-октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан "Олий таълим аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланган.

Илмий фаолияти

Ирода Сирожиддинова 2020-йил 24-декабр куни Тошкент давлат педагогика унивирситети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашда Педагогика фанлари доктори, профессор Б. С. Абдуллаева илмий раҳбарлигида „Олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш“ мавзусидаги номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилган ҳамда Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(ПҳД) илмий даражасига эга бўлган.

„Касбий педагогика“, „Илмий тадқиқот методологияси“, „Махсус фанларни ўқитиш методикаси“ фанларидан маърузалар ўқийди. Тўртта дарслик, Бешта та ўқув қўлланма, 3 та монография, 100 дан ортиқ илмий мақола[3] ва тезислар [4] муаллифи.

Манбалар