Википедияда исми Ирода ва фамилияси Тўлаганова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ирода Тўлаганова (1982-йил 7-январда туғилган) — ўзбек профессионал теннисчиси. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи (2000), „Ўзбекистон ифтихори“ (2001). Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинлари бронза медали совриндори (1998, Москва), қизлар ўртасида Осиё (1999, Фукуока), „Уимблдон“ чемпионатлари (1999, Лондон) ва АҚСҲ очиқ чемпионати (1999, Ню-Ёрк) ғолиби. 1998-йилдан профессионал теннисчи, WТА таснифига кирувчи 3 та мусобақада ғолиб бўлган (2000, Тошкент; 2001, Вена; 2001, Нокке-Хейт). Осиё ўйинлари ғолиби (2002, Пусан). „Шуҳрат“ медали билан мукофотланган (1998)[1]. 2010-йилдан Ўзбекистон теннис федерацияси вице-президенти, 2020-йилдан шунингдек, Осиё теннис федерацияси вице-президенти[2].

Ирода Тўлаганова
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Истиқомат жойи Ташкент, Узбекистан
Туғилиши 1982-йил 7-январ (1982-01-07) (44 ёш)
Тошкент, Ўзбек ССР
Бўйи 1.70 м (5 фт 7 ин) см
Профессионаллик 1999
Фаолияти тугаши 2010
Ишлатадиган қўли Ўнақай
Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори $973,334
Яккалик баҳслар
Жами титуллари 3 WТА, 3 ИТФ
Энг юқори позицияси 16-ўрин (2002-йил 17-июн)
„Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен 3Р (2002)
Френч Опен 3Р (2002)
Wимбледон 3Р (2001)
УС Опен 2Р (2000)
Жуфтлик баҳслари
Жами титуллари 4 WТА, 4 ИТФ
Энг юқори позицияси 28-ўрин (2002-йил 23-сентябр)
„Катта дубулға“ турнири жуфтлик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен 1Р (2001, 2002)
Френч Опен 3Р (2003)
Wимбледон 2Р (2002)
УС Опен 3Р (2002)
Медаллари ва ютуқлари

Oʻzbekiston iftixori

Осиё ўйинлари
Олтин 2002 Бусан Яккалик
Бронза 2002 Бусан Аралаш жуфтлик
Ирода Тўлаганова 2001-йилги почта маркасида

Манбалар

  1. ↑ „Ирода Тўлаганова“, Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг Ўзбекистон миллий энсиклопедияси: 8-жилд (Солнома — Тўйтепа). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2004 — 704-бет. 
  2. ↑ „Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг вице-президенти этиб сайланди“. Кун.уз. Wеб Эхперт (2020-йил 27-январ). Қаралди: 11-июл 2025-йил.