Ирокезлар (франсузча: Ироқуоис), шунингдек, хауденосауни ёки ходеносауни (инглизча: Ҳауденосаунеэ, яъни „узун уй одамлари“) — ирокез тилларида сўзлашувчи, АҚШ ва Канадада истиқомат қилувчи индейс халқлар гуруҳи. Колониализм йилларида франсузлар уларни Ирокез лигаси, кейинчалик Ирокез конфедерацияси деб номлаган. Инглизлар эса уларни Беш қабила деб атаган: ирокезлар шарқдан ғарбга қараб юрганда мохаклар, онейдалар, онондагагалар, кайюгалар ва сенекалардан иборат бўлган. 1722-йилдан кейин ирокез тилида сўзлашувчи тускароралар ҳам конфедерацияга қўшилган, натижада бу халқлар Олти қабила деб номлана бошланган.

Ирокезлар

Ирокезлар конфедерацияси байроғи
Ўз номи Ҳауденосаунеэ
Жами: 125 минг
Тил Ирокез тиллари
Дини Узун уй дини ва бошқа ибтидоий диний ақидалар, христианлик
Этник гуруҳлар Мохаклар, онейдалар, онондагагалар, кайюгалар, сенекалар ва тускароралар; Саинт-Лавренс ирокезлари, гуронлар, эрилар, саскуэханноклар

Ирокезлар ҳукмронлиги чўққисига чиққан 1700-йил атрофида улар Буюк кўллар бўйлаб бугунги кундаги Ню-Ёрк штатидан ҳозирги Онтарио ва Квебеккача бўлган ҳудудни, жануб ё'налишида ҳозирги Виргиния ва Кентукки штатлари ҳамда Огаё водийсигача бўлган ҳудудни бошқаришган.

Европаликларга маълум бўлган Саинт-Лавренс ирокезлари, гуронлар, эрилар, саскуэханноклар қабилалари ҳам ирокез тилида сўзлашган. Кенг маънода улар ҳам ирокезлар ҳисобланади, чунки уларнинг барчаси прото-ирокез халқлардан келиб чиққан. Аммо улар тарихда Ирокез лигаси халқларига қарши курашган[1].

2010-йилги маълумотларга кўра, Канадада 60 минг нафар, АҚШда эса 81 минг ирокезлар истиқомат қилади[2]. Ирокезларнинг аксари ибтидоий диний ақидаларга сиғинади, айримлари европаликлар истилосидан кейин христиан динини қабул қилган.

Манбалар

  1. ↑ Даэг де Мотт, Д. К. „Ироқуоис“, . Wорлдмарк Энcйcлопедиа оф Cултурес анд Даилй Лифе, Вол. 2, 2нд, Детроит: Гале, 2009 — 304–310-бет. ИСБН 978-1414448909. 
  2. ↑ Марқуэс, Ниcоле Тересе Cаптон „Дивидед Wе Станд: Тҳе Ҳауденосаунеэ, Тҳеир Пасспорт анд Легал Имплиcатионс оф Тҳеир Реcогнитион ин Cанада анд тҳе Унитед Статес“ (2011). Қаралди: 2020-йил 28-октябр.

Ҳаволалар