Қадимги Ироқ ҳудудида милоддан аввалги ИВ минг йилликда Шумер давлати ташкил топган. Милоддан аввалги ИИИ минг йилликдан И минг йилликкача бу ҳудудда Аккад, Бобил ва Ассурия давлатлари мавжуд бо’лган. Милоддан аввалги 539-331 йилгача бу ҳудудлар Аҳамонийлар империяси таркибига, кейин 200 йил давомида Александр Македонский империяси таркибида бўлган. Ундан сўнг яна форслар ҳукмронлиги қо’л остига қайтган.

Босиб олиниши

ВИИ асрда бу ҳудудларни араблар босиб олган. ХИИИ асрда эса мўғул босқинчилари бу ерларга бостириб кирди. ХВИ асрдан ХХ асргача Ироқ Усмонийлар империясининг таркибий қисми бўлиб келди. 1916-йили Буюк Британия бу ҳудудларни истило қилди. 1932-йили Ироқ о’з мустақиллигини қўлга киритди, лекин орадан кўп ўтмай 1941-1945 йилларда Буюк Британия, Эрон, Покистон ва Туркия жамоавий хавфсизлик тўғрисидаги «Баг’дод пакти»ни имзолашди. 1958-йил монархия аг’дарилиб, Ироқ «Бағдод пакти»дан чиқди. 1963-йил АҚСҲнинг қо’ллаб-қувватлаши билан Ироқда ҳарбий давлат тўнтариши амалга оширилди.

1980-йил

1980-йил Ироқ ва Эрон ўртасида уруш бошланиб кетди. 1988-йил уруш тўхтатилиб, 1990-йил Эрон билан тинчлик шартномаси имзоланди. Шу йили Ироқ Кувайт ҳудудига бостириб кирди. БМТ Ироқ билан савдо алоқаларига эмбарго э’лон қилди. 1991-йил АҚСҲ бошчилигидаги НАТО ҳарбий кучлари «Саҳродаги бўрон» деб номланган Ироққа қарши ҳарбий операцияни бошлади. 1994-йил Ироқ Кувайтга нисбатан ўз да’восидан воз кечди. 1998-йил қуролланишни назорат қилиш бўйича БМТ махсус комиссияси мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди. Бу Форс кўрфазида АҚСҲ ҳарбий кучларининг тўпланишига асос бўлди. 2003-йилнинг март ойида АҚСҲ ва Буюк Британия Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдариш мақсадида Ироққа қарши ҳарбий операцияларни бошлади, натижада С.Ҳусайн ҳокимиятдан ағдарилиб, деярли бутун Ироқ ҳудуди АҚСҲ назорати остига о’тди. Ҳозирги кунда маҳаллий бошқарув органлари шакллантирилмоқда.

Манба

•"Араб Мамлакатлари Маданияти ва Ан'аналарини О'рганамиз" Тошкент-2020