„Ирқ битиги“ (қадимги туркий тилда ирқ „фол“, ирқ битиги – „фол китоби“ деган маънони билдиради) – қадимни туркий моний муҳитда яратилган шеърий асар. Асар Ўрхун-Енасой ёзувлари типида битилган ва китоб ҳолида сақланган ягона асар ҳисобланади. У ИХ асрда яратилган, лекин илм-фанга ХИХ асрга келибгина маълум бўлган[1]. Қўлёзма ХИХ асрнинг охирда Шарқий Туркистоннинг Дунхуан деган жойидан топилган. Асар туш ва унинг таъбирига бағишланган. У Исиг Сангун ва Ите чуқ исмли ўғлонларга атаб ёзилган. Муаллифи номаълум[2]. Асарни ўзбек тилида илк маротаба 1991-йилда Боқижон Тўхлиев эълон қилган[1].

Яна қаранг

Адабиётлар

  • Содиқов Қ. „Илк ва ўрта асрлар туркий матнлари номларининг изоҳли луғати“

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳамиджон Хомидий; Маҳмуд Ҳасаний. Машриқзамин ҳикмат бўстони. Тошкент: „Шарқ“ нашриётматбаа консерни, 1997-йил — 251-бет. 
  2. ↑ Ирқ битиги (Таъбирнома). 

Ҳаволалар