Irrigator (futbol klubi)
Ирригатор футбол клуби ёки оддийгина „Ирригатор“ – Туркманобод шаҳридаги туркман профессионал футбол клуби. 1994-йилдан 1996-йилгача клуб Туркманистон Ёкари лигасида иштирок этган.
| Тўлиқ номи | Ирригатор футбол клуби |
|---|---|
| Асос солинган | 1965-йил |
| Тугатилган | 1996-йил |
| Стадиони | Заҳмет сатдиони |
Тарих
Меҳнат заҳиралари (русча: Трудовые резервы) футбол клуби 1950-йилда Чоржўйда ташкил этилган[1]. 1950-йилги мавсумда жамоа СССР кубогида иштирок этган. 1965-йил клуб Заҳмет Чоржўй номи остида СССР чемпионатининг Б тоифасидаги лигасининг 5-чи зонасида дебют қилган. 1966-йилда СССР лигалари тизими қайта ташкил этилгандан сўнг СССР Б тоифасидаги лигада, Ўрта Осиё ва Қозоғистон зонасида иштирок этган. 1967-йилда клуб ўз номини Ирригатор Чоржўй деб ўзгартирган ва 1970-йилда СССР лигалари тизими қайта ташкил этилгандан сўнг, клуб Ўрта Осиё зонаси тушиб кетган. Кейинчалик жамоа ҳаваскорлар мусобақаларида Водник Чоржўй номи остида иштирок этди. 1974-йилги мавсум Иккинчи қуйи лигага кўтарилган ва номини Амударё Чоржўйга ўзгартирган.
1992-йилда Хлопковик Чоржўй сифатида Туркманистон Биринчи лигасининг биринчи мусобақасида дебют қилган. 1993-йилда жамоа Биринчи лигада 2-ўринни эгаллаган ва 1994-йилда Туркманистон Олий лигасида дебют қилган. 1996-йилда у ўз номини Пахтачи Туркманободга ўзгартирган ва якунда 7-ўринни эгаллаган. 1997-йилги мавсумда жамоа мусобоқада иштирок этмаслиги маълум бўлди ва клуб тарқатиб юборилган.
Номлар ўзгариши
- 1950-йил: Трудоwе Резерwй Çаржоу (русча: «Трудовые резервы» Чарджоу)
- 1965-йил: Заҳмет Чоржўй (русча: «Захмет» Чарджоу)
- 1967-йил: Ирригатор Чоржўй (русча: «Ирригатор» Чарджоу)
- 197?: Сувчи Чоржўй (русча: «Водник» Чарджо)
- 1974-йил: Амйдарё Чоржўй (русча: «Амударья» Чарджоу)
- 1992-йил: Хлопковик Чоржўй (русча: «Хлопковик» Чарджев)
- 1996-йил: Пахтачи Чоржўй (русча: «Пахтачи» Чарджев)
Стадион
Клуб уй учрашувларини Туркманобод шаҳридаги 10 000 томошабинга мўлжалланган Заҳмет стадионида ўтказди.
Ютуқлар
- Иккинчи лига / Б тоифали иттифоқ республикалари зонасида 15-ўрин: 1966-йил
Футболчилар
Машҳур футболчилар:
- Валерий Фурсов
- Ринат Ҳабибулин
- Александр Николаэв
Тренерлар
- Алексей Зайcеwски: 1968-йил
- Борис Смислов: 1970-йил
- Жорж Вюн: 1977-йил
Яна қаранг
- Бахт – Лебап Туркманобод
Манбалар
- ↑ „Туркмения - История футбольных клубов Россия - Народ.ру“ (2016-йил 23-сентябр). 2015-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-ноябр.
Ҳаволалар
- ФК Ирригатор Фоотбаллфаcцру сайтида
- ФК Ирригатор (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-04 санасида архивланган) Wилдстатру сайтида