Irsiyat
Ирсият — организмнинг ўз белгилари ва хусусиятларини келгуси авлодларга ўтказиш, яъни организмларнинг ўзига ўхшаш наслларни бунёд этиш хоссаси. Ирсият туфайли авлодлараро моддий ва функсионал изчиллик таъмин этилади. Ирсият ҳар хил турларга мансуб организмлар белги ва хусусиятларидаги тафовутларнинг авлодлар оша сақланиб қолишини ҳам таъминлайди. Организмларнинг ўзаро ўхшашлик ва қариндошлик даражасига биноан оила, уруғ, тур каби систематик гуруҳларга муайян тартибда тақсимланишининг асосида ҳам ирсият ётади. Ирсият туфайли битта систематик гуруҳга мансуб организмлар белгиларининг турғунлиги, яъни ўзаро ўхшашлиги билан бирга уларнинг бир-биридан фарқ қиладиган белгилар ҳам сақланиб қолади. Ирсиятнинг муайян бир йўналишда таъсири туфайли организм белгиларининг авлодлар оша турғунлиги таъмин этилади. Ирсият организмлар онтогенезининг турғунлиги, онтогенез босқичлари кетма-кетлигини ва бу жараёнларда моддалар алмашинуви хусусиятларини белгилаб беради. Ирсиятнинг яна бир хусусияти унинг ўзгарувчанлигидир (қаранг Ўзгарувчанлик). Бинобарин организмлар ирсий белгиларининг турғунлиги мутлоқ бўлмайди. Турли хил организмлар бир-биридан тург'унлик даражаси билан фарқ қилади. Масалан, палеозой эраси перм давридан сақланиб қолган очиқ уруг'лилар вакилларидан гинко (Гинко билоба) ни қазилма аждодлари билан солиштирилганда миллион йиллар ўтган бўлишига қарамай бир қанча ирсий белгилар деярли ўзгаришсиз сақланиб қолганлиги кўзга ташланади. Худди шу тариқа панжақанотли латимерия балиғи (Латимериа чалумнаэ) ҳам миллион йиллардан буён деярли ўзгаришсиз Ҳинд океанининг жануби-ғарбий қисмида сақланиб қолган. Лекин аксарият ҳолларда ирсиятннинг турғунлиги муайян даражада нисбий бўлади. Организм генетик омиллар ва яшаш шароитининг ўзаро таъсири натижасида ривожланганлиги туфайли ирсият ҳам генотип ва ташқи шароитнинг таъсирида турли кўринишларда намоён бўлади. Аксарият ҳолларда ирсият хромосомалар таркибидаги ДНК молекуласида жойлашган генлар орқали амалга ошади. Бундай ирсият хромосома ёки ядро ирсиёти дейилади. Генларнинг нисбатан кам қисми ситоплазмада жойлашган пластидалар ва митохондрияларда, яъни хромосомалар билан боғлиқ бўлмаган ҳужайра элементларида жойлашган бўлади. Бу генлар фаолияти орқали амалга ошадиган ирсият ситоплазмик ирсият дейилади. Ирсият туфайли организмлар ҳар хил гуруҳларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг яхлит система (популясиялар, турлар) сифатида муайян яшаш шароитига мослашганлик хусусиятлари сақлаб қолинади. Ирсият сабабдан ирсият эволюсион жараённинг энг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Генетик тадқиқотлар натижасида қатор ирсият қонунлари кашф этилди. Мендел тадқиқотларидан келиб чиқадиган ирсият қонунлари қуйидагилардан иборат: организм белги ва хусусиятларининг ирсий асосини генлар ташкил этади; Ирсият бирлиги бўлган генлар нисбатан турғундир; ҳар бир ген ҳар хил аллел (доминант ва рецессив) хислатда бўлади; тана ҳужайраларида генлар жинсий ҳужайрадагига нисбатан икки ҳисса кўп.
Америкалик Томас Морган тадқиқотлари негизида қуйидаги ирсият принсиплари аниқланди: ген хромосоманинг локус деб номланган маълум бир қисмида ўрнашган; аллел генлар гомологик хромосомаларнинг айнан ўхшаш локусларида ўрин олади; генлар хромосомаларда муайян тартибда бир қатор бўлиб жойлашган; жинсий ҳужайраларда хромосомалар сони тана хужайраларига нисбатан икки ҳисса кам (гаплоид) бўлади. Зиготада генлар жинсий ҳужайраларнинг хромосомалари қўшилиши ҳам икки баравар ортади ва соматик ҳужайраларда бўлганидек диплоид ҳолатга ўтади. Ирсият принсиплари негизида генларнинг молекуляр генетик структураси ва функсияси ҳақидаги таълимот ётади. Ирсият қонуниятларини ўрганиш қишлоқ хўжалиги амалиётида ва тиббиётда муҳим аҳамиятга эга.
Жўра Мусаев[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |