Ирсоли масал - шеʻрда мақол, матал, ҳикматли сўзларни муайян мақсад билан ишлатиш усули.

Мисоллар:

Хуноб ичар вақтимда хуш келдинг, кўнгилким, халқ аро,
Яхши масалдирким: „Кечир яхши киши ош устина“.
(Огаҳий)

Сабр қилсанг ғўрадин ҳалво битар,
Бесабрлар ўз оёғидин йитар.
(Гулханий)

Манбалар