Isʼhoq Darvish
Ис’ҳоқ Дарвиш (1896—1974) – фаластинлик сиёсий арбоб, 1947-йилда Араб Олий қўмитаси аъзоси бўлиб ишлаган. Амакиси, машҳур араб миллатчиси Амин ал-Ҳусайнийнинг ёрдамчиси сифатида танилган[1].
| Исъҳоқ Дарвиш | |
|---|---|
| Таваллуди |
Муҳаммад Исъҳоқ Дарвиш 1896 |
| Вафоти | 1974 (ёши 77–78) |
Ёшлик йиллари ва таълими
Ис’ҳоқ Дарвиш 1896-йили Фаластиннинг Қуддус шаҳрида туғилган (ўша вақтда Фаластин Усмонли империяси таркибида бўлган)[2][3]. Кейинчалик Байрутда таҳсил олган[2].
Меҳнат фаолияти
Ўқишни тамомлаганидан сўнг, Дарвиш Биринчи жаҳон уруши пайтида Усмонли армиясига қўшилган[3][4]. Уруш тугаганидан кейин Қуддусга қайтиб келган ва 1918-йилда Амин ал-Ҳусайний раислигидаги Араб клубига аъзо бўлган[4]. Ташкилотдаги фаолиятини 1920-йилда якунлаган[2]. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида мусулмон-христианлар уюшмасининг биринчи котиби лавозимида ҳам ишлаган[4].
Ис’ҳоқ Дарвиш бирмунча вақт Амин ал-Ҳусайнийнинг ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган. Британиянинг Фаластиндаги ҳукмронлиги даврида ўқитувчи бўлиб ишлаган[4][5]. У, шунингдек, 1932-йилда ташкил этилган Мустақиллик партиясининг асосчиларидан бири эди[2]. Мусо Аламий томонидан 1936-йилдан Италия расмийлари билан бўлган учрашувларда Фаластиндан вакил сифатида тайинланган[6][7]. 1940-йилларнинг бошида Амин ал-Ҳусайний ва Истанбулдаги араб сургунлари ўртасидаги музокараларни олиб борган[8]. Ис’ҳоқ Дарвиш 1947-йилда Тўртинчи араб олий қўмитаси аъзоси этиб тайинланган[4].
Ҳаётининг кейинги йиллари ва ўлими
1948-йилги Фаластин урушидан кейин Фаластинни тарк этиб, Байрутга, ундан кейин эса Лондонга жойлашган[2]. Ис’ҳоқ Дарвиш 1974-йилда вафот этган[4].
Манбалар
- ↑ Тайсир Нашиф (Суммер 1977). "Палестиниан Араб анд Жеwиш Леадершип ин тҳе Мандате Период". Жоурнал оф Палестине Студиэс 6 (4): 116. дои:10.2307/2535781. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-палестине-студиэс_суммер-1977_6_4/паге/116.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Мичаэл Р. Фисчбач „Дарwиш, Ишақ“, . Энcйcлопедиа оф Тҳе Палестинианс, Ревисед Пҳилип Маттар: , Неw Ёрк: Фаcц Он Филе, Инc., 2005 — 115-бет. ИСБН 978-0816057641. Мичаэл Р. Фисчбач (2005). „Дарwиш, Ишақ“. Ин Пҳилип Маттар (эд.). Энcйcлопедиа оф Тҳе Палестинианс (Ревисед эд.). Неw Ёрк: Фаcц Он Филе, Инc. п. 115. ИСБН 978-0816057641.
- ↑ 3,0 3,1 Муҳаммад Муслиҳ (Суммер 1987). "Араб Политиcс анд тҳе Рисе оф Палестиниан Натионалисм". Жоурнал оф Палестине Студиэс 16 (4): 90–91. дои:10.2307/2536721. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-палестине-студиэс_суммер-1987_16_4/паге/90.Муҳаммад Муслиҳ (Суммер 1987). „Араб Политиcс анд тҳе Рисе оф Палестиниан Натионалисм“. Жоурнал оф Палестине Студиэс. 16 (4): 90–91. дои:10.2307/2536721. ЖСТОР 2536721.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 „Дарwиш, Ишақ (1896-1974)“. Пассиа. 2024-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-феврал.
- ↑ Эла Греэнберг (2008). "Мажаллат Раwдат ал-ма'ариф: Cонструcтинг Идентитиэс wитҳин а Бойс' Счоол Жоурнал ин Мандаторй Палестине". Бритиш Жоурнал оф Миддле Эастерн Студиэс 35 (1): 94. дои:10.1080/13530190801890261.
- ↑ Нир Ариэлли (2008). "Италиан Инволвемент ин тҳе Араб Револт ин Палестине, 1936-1939". Бритиш Жоурнал оф Миддле Эастерн Студиэс 35 (2): 191.
- ↑ Жесси А. Ж. Гилчрист (2023). "Шаринг эмпире: Греат Бритаин, Фасcист Италй, анд (анти-) cолониал интеллигенcе нетwоркс ин тҳе Палестине Мандате, 1933-1940". Интеллигенcе анд Натионал Сеcуритй 38 (3): 365. дои:10.1080/02684527.2022.2104507.
- ↑ „Моҳаммад Ишақ Дарwиш, Истанбул, 1943“. Тҳе Палестиниан Мусеум Дигитал Арчиве. Қаралди: 2024-йил 12-феврал.[сайт ишламайди]