Isʼhoq Musaboyev
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Исъҳоқ Қурбонович Мусабоев (1910.22.10, Фарғона вилоятининг Новкат қишлоғи) — инфексионист олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1966), Ўзбекистон (1955) ва Қорақалпоғистонда (1965) хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач (1944). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. СамТИ ни тугатган (1935). Шу институт юқумли касалликлар кафедрасида ассисент (1938— 41), доцент (1944—49), мудир ва шаҳар инфексион касаликлар клиник касалхонаси бош врачи (1949—51). Тошкент врачлар малакасини ошириш институти инфексион касалликлар кафедраси мудири (1951—88), илмий маслаҳатчи (1988-йилдан). Айни вақтда Ўзбекистон эпидемиология, микробиология ва инфексион касалликлар илмий тадқиқот институтида илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1962—70), мазкур институтнинг асосий ташкилотчиларидан. Илмий ишлари Марказий Осиёда кенг Тапкалган меъда-ичак системасида учрайдиган инфексион касалликларнинг патогенези, клиник хусусиятлари, даволаш ва олдини олиш муаммоларига бағишланган. Россия тиббиёт Фанлар академияси мухбир аъзоси (1961), Беруний номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти лауреати (1990).[1]
Манбалар
- Профилактика, клиника, диагностика и лечение дифтерии, Т., 1984; Ўзбекистон Республикасида вабо касаллигига карши ўтказилган тадбирлар (ҳамкорликда), 1984; Дифференсиалная диагностика гепатитов А, В, С, Д, Е. Т., 1999; Искусство, методи врачевания и дифференсиалная диагностика, Т., 1999; Гепатит С (этиология, эпидемиология, патогенез, клиника, лечение, профилактика), Т., 2000.
Адабиёт
- Бахтиёр Омон, Алижон Зоҳидий, Умр дафтари, Т., 2000.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |