Куклес Исаак Самойлович [1905. 14(26).3, Ҳарков - 1981.Л8, Самарқанд] — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси мухбир аъзоси (1960). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1957), Физикамат, фанлари доктори, профессор (1943). Москва университети (1931—34), Москва авиация технологияси ва но-зик кимё технологияси институтларида доцент, профессор (1935—47). 1947-йилдан Самарқанд университетида назарий механиқа кафедрасининг мудири. Илмий ишлари, асосан, оддий дифференсиал тенгла-маларнинг сифат назариясига оид. У махсус нуқталардан марказ ва фокусни фарқлаш усули — "умумлашган симметрия" усулини, Фроммер — Куклес усули деб аталадиган усулни топган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил