Исаак Платонович Сукерваник (1901.23.5, Боку — 1968.21.4, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1966). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1942). Кимё фанлари доктори (1940), профессор (1940). Туркистон университетини тугатган (1927), органик кимё кафедраси мудири (1938-йилдан). Асосий илмий ишлари ароматик бирикмаларни алкиллаш ва ациллашга оид. Ароматик углеводородларни спиртлар билан алюминий хлорид иштирокида алкиллаш усулларини ишлаб чиққан (1933—34). Бифунксионал бирикмалар билан алкиллаш реаксияларини ўрганган ҳамда галоид-, окси-, алкокси-, карбокси-, сиан-ва нитро-ҳосилалар олиш усулларини таклиф этган. Дефолиантлар, десикантлар ва ўстириш регуляторлари синтезини амалга оширган (1963-йилдан).

Манбалар

  • Исследования нефтей Ўзбекистана, Т., 1938; Исследования в области алкилирования ядра ароматических соединений, Ереван, 1955.