Isaak Zvavich
| Исаак Звавич | |
|---|---|
| Таваллуди |
4-май 1904-йил Одесса |
| Вафоти |
16-май 1950-йил Тошкент |
| Илмий унвони | профессор |
| Машҳур шогирдлари | А. С. Черняев, М. М. Духанов |
Исаак Семёнович Звавич (1904-йил 21-апрел (4 май), Одесса – 1950-йил 16-май, Тошкент) – совет дипломати ва инглиз тарихчиси, Буюк Британия ва Британия Ҳамдўстлиги тарихи, шунингдек, иқтисодий география бўйича мутахассис.
Биографияси
Исаак Семёнович 1922-йилда дипломатик хизматга кирди, 1924-йилдан 1927-йилгача Буюк Британиядаги Совет савдо миссиясида маслаҳатчи бўлиб ишлади[1] ва бир вақтнинг ўзида Лондон университетининг Иқтисодиёт факултетида ўқиди. Университетни 1926-йилда тугатди.
Звавич 1928-йилдан Москванинг турли университетларида ишлади. 1930–1934-йилларда Москва давлат лингвистик институтида, 1934–1941-йилларда В. И. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида дарс берди. Звавич 1940–1949-йилларда Москва давлат университети тарих факултетининг замонавий тарих кафедраси профессори бўлди, 1944–1949-йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясида ва 1946–1949-йилларда Ижтимоий фанлар академиясида дарс берди.
Звавич 1932-йилдан 1937-йилгача Кимёвий тиббиёт институтида катта илмий ходим, депутат лавозимларида фаолият олиб борди. 1938-йилда иқтисодий география кафедраси профессори илмий унвонини олди ва „Англия и доминиони“ курсидан дарс берди.
1940-йилларнинг ўрталарига келиб, Исаак асосан „1812 йилги Ватан урушининг дипломатик тарихи“ докторлик диссертациясини тайёрлади, аммо бу ишни якунлашга улгурмади[2].
Исаак Семёнович 1949-йилдан космополит[3] сифатида Британия лейбористлар партияси етакчиси Г. Ласки билан дўстона алоқалари ҳамда асарларида инглиз империализмини етарлича танқид қилмагани учун[4] таъқибга учради. У ўқитувчилик фаолиятини тўхтатиб, Тошкентга кетишга мажбур бўлди ва у ерда вафот этди.
Илмий фаолияти
Звавичнинг тадқиқотлари биринчи навбатда инглиз тарихига, шунингдек, замонавий ва яқин тарихшунослик, иқтисодий география, мустамлака сиёсати ва халқаро муносабатларга қаратилган. Иссак Иккинчи жаҳон уруши йилларида фашистларга қарши бир қанча публицистик асарлар ёзган. 1942-йилда СССР Ёзувчилар уюшмасига таржимон ва публицист сифатида қабул қилинган[5].
Манбалар
- ↑ „Материалы | Дипломатическая академия МИД РФ – Как виучиця на дипломата“. wеб.арчиве.орг (2010-йил 19-август). 2010-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-ноябр.
- ↑ Орлов А. А. Союз Петербурга и Лондона. Российско-британские отношения в эпоху наполеоновских войн. Прогресс-Традиция, 2013-08-28. ИСБН 978-5-89826-229-7.
- ↑ Вопросы истории. Изд-во "Правда", 1949.
- ↑ Эвреи и эвреĭскиĭ народ 1948-1953: Эвреи в СССР и за рубезҳом. Эвреĭскиĭ университет, Т͡Сентр документат͡сии восточно-эвропеĭского эвреĭства, 1973.
- ↑ Анатолий Георгиевич Рябухин. Профессора Московского университета 1755-2004: М-Я. Изд-во Московского университета, 2005. ИСБН 978-5-211-05045-7.