Исаакий собори

Исаакий собори - Санкт-Петербургдаги меъморий ёдгорлик. Шаҳарнинг бош ибодатхонаси. Сўнгги рус классицизмининг йирик намунаси. Рус меъмори (асли франсуз) А. А. Монферран лойиҳаси асосида қурилган (1818— 58). Кейинчалик махсус меъморлар (В. П. Стасов, А. А. Михайлов) иштирокидатакомилига етказилган. Умумий тарҳи — 111,5х67,6 м, гумбаз диаметри 21,83 м. 4 томонидан ҳашаматли 8 қўнғироқҳ<1п;| о и уралган. Пештоқбурчакларига ҳайкаллар, токчаларига бўртма нақшлар ишланган (ҳайкалтарошлар И. П. Витали, А. В. Логановский, П. К. Клодт ва б.). Ички хоналар кошин, рассомлик санъати асарлари билан безатилган (рассомлар К. П. Брюллов, Ф. А. Бруни, П. В. Басин ва б.). Ёдгорлик шаҳар ансамблининг муҳим таркибий қисми. Авлиё Исаакий Далмацкий номи билан аталган. 1931 й.дан музей.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил