Исабел Мориа – (976-йил 2-апрел) Португалиялик ҳуқуқшунос, Социалистик партиянинг таниқли вакили ҳамда Республика Ассамблеяси аъзоси.

Исабел Мореира
Таваллуди 1976-йил 2-апрел (1976-04-02) (50 ёш)
Ижод қилган тиллари Португал
Таълими Лиссабон университети
Фаолият йиллари 1976-йилдан ҳозиргача

Ҳаёти

Исабел де Лима Маер Алвес Мореира Бразилиянинг Рио де Жанеиро шаҳрида туғилган. У оилада тўртинчи фарзанд. Отаси Адриано Мореира ХХ асрнинг ўрталарида Португалиянинг нуфузли сиёсатчиси бўлган ҳамда вазир лавозимида ҳам фаолият кўрсатган. Онаси – Исабел Мóниcа Маиа де Лима Маер. Улар оилавий 1974-йилда Рио де Жанеирога икки йилга кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар[1] чунки шу йили Чиннигуллар инқилоби сабаб мамлакатда ҳукумат ағдарилиши бўлди. Отасининг лавозими ҳам айнан шу сиёсий жараёнда ўзгарган.

Таълими

Исабел Мореира Опус Деи номидаги мактабда таълим олган. Ўзининг айтишича, айнан шу мактабдаги таълими уни диндан узоқлашишига сабаб бўлган. Мактабдан кейин Лиссабондаги Мира Рио коллежида таҳсилни давом эттирди. Кейинчалик ҳуқуқ йўналишига қизиқши сабаб университетда бакалавриат йўналишида ўқиган. Магистрантлик дипломини ҳам шу йўналишда олган.

Фаолияти

Мореира ўзининг илк фаолиятини ўзи таҳсил олган университетда конституциявий ҳуқуқ йўналишида дарс беришдан бошлаган. Мана шу фаолияти давомида докторлик дессертациясини ҳимоя қилган. Кейинчалик жамоат ҳуқуқи соҳасида адвокат бўлиб ишлаган, хусусан, Португалия Ташқи ишлар вазири Луíс Амадонинг юрудик масалалар би’йича маслаҳатчиси бўлган. Шунингдек, ўз давлатидаги Агҳа Кҳан Фоундатион[1] жамиятида фаолият олиб борган[1][2][3][4].

Шахсий ҳаёти

Исабел Мореира 1997-йилда Тиаго де Аяла Мартинс Барата билан Синтрада турмуш қурган. Улар фарзанд кўришмаган. Кейинчалик эса ажрашишган[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Сер депутадо. Тал паи, тал филҳа“. Диáрио де Нотícиас. Қаралди: 2021-йил 11-апрел.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Исабел де Лима Маер Алвес Мореира“. Ассемблеиа де Репúблиcа. Қаралди: 2021-йил 11-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Исабел Мореира“. Эхпрессо. Қаралди: 2021-йил 11-апрел.
  4. ↑ „БИОГРАФИА“. Порто Эдитора. 2024-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-апрел.