Исабел Неwстеад, (қизлик фамиляси: Барр; 1955-йил 3-май – 2007-йил 18-январ) - 1980-йилдан 2004-йилгача кетма-кет еттита Паралимпия ўйинларида қатнашган британиялик паралимпия спортчиси эди. Исабел Неwстеад уч хил спорт тури бўйича умумий ҳисобда ўнта олтин, тўртта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритган[1]. У 2008-йилда Шотландия спорт шон-шуҳрат залига киритилган[2].

Исабел Неwстеад
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Таваллуд пайтидаги исми Исабел Барр
Таваллуд санаси 1955-йил 3-май
Глазго, Шотландия
Вафот санаси 2007-йил 18-январ
Мукофотлар Буюк Британия Империяси ордени аъзоси
Спорт
Қайси спорт пара-сузиш
енгил атлетика
ўқ отиш
Медаллар
Исабел Неwстеад
Медал сони
 ГБР Буюк Британия вакили
Паралимпия ўйинлари
Аёллар пара сузиш
Олтин 1980 Арнҳем 25 метрга чалқанча усулда сузиш
Олтин 1980 Арнҳем 25 метрга брасс усулда сузиш
Олтин 1980 Арнҳем 25 метрга эркин усулда сузиш
Олтин 1984 Стоке Мандевилле 25 метрга брасс усулда сузиш
Олтин 1984 Стоке Мандевилле 25 метрга буттерфлй усулда сузиш
Олтин 1984 Стоке Мандевилле 3 х 25 метрга аралаш усулда сузиш
Кумуш 1984 Стоке Мандевилле 100 метрга эркин усулда сузиш
Бронза 1984 Стоке Мандевилле 25 метрга чалқанча усулда сузиш
Бронза 1984 Стоке Мандевилле 25 метрга эркин усулда сузиш
Аёллар отиш пара спорти
Олтин 1984 Стоке Мандевилле пневматик тўппончадан отиш
Олтин 2000 Сидней пневматик тўппончадан отиш
Олтин 2004 Афина пневматик тўппончадан отиш
Бронза 1988 Сеул пневматик тўппончадан отиш
Аёллар енгил атлетика пара спорти
Олтин 1988 Сеул диск улоқтириш
Кумуш 1984 Стоке Мандевилле ядро улоқтириш
Кумуш 1984 Стоке Мандевилле диск улоқтириш
Кумуш 1988 Сеул ядро улоқтириш
Бронза 1988 Сеул найза улоқтириш

Фаолияти

Исабел Барр Глазгода (Шотландия) туғилган[3]. Ўн тўққиз ёшида грипп вируси унинг орқа миясига зарар етган ва бу охир-оқибат тетраплегияга, яъни тўрт аъзонинг қисман ёки тўлиқ фалаж бўлишига олиб келган[1][3]. Касалланишидан олдин Исабел Неwстеад минтақавий миқёсда мусобақаларда қатнашган ва реабилитациясининг бир қисми сифатида сузишни давом эттирган[4]. Порт Глазго Оттерс сузиш клубида қатнашаётганда унинг фаолиятини Британия параплегик сузиш жамоаси пайқайди[3]. Исабел Неwстеад 70-йилларнинг охирларида тизимлар таҳлилчиси сифатида ишлаш учун Эссехдаги Ҳарлоwга кўчиб ўтади[1].

Ўзининг биринчи 1980-йили Арнҳемда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Исабел Неwстеад сузиш ҳавзасида учта олтин медални қўлга киритди[2]. 1984-йили Стоcк Мандевилледа бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида у ҳавзада учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди[2]. Шунингдек, Исабел Неwстеад пневматик милтиқдан отиш мусобақасида олтин медални, шунингдек, ядро улоқтириш ва диск улоқтириш мусобақаларида кумуш медалларга сазовор бўлган[2].

Исабел Неwстеад соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли 1988-йили Сеулда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларидаги сузиш мусобақаларида қатнашмади[3]. Бироқ, у ядро улоқтириш мусобақасида кумуш медални ва пневматик милтиқдан отиш ва найза улоқтириш мусобақаларида иккита бронза медални қўлга киритди[2]. У Сеул ўйинларидан кейин Жоҳн Неwстеадга турмушга чиқди ва ундан олдин Исабел Барр номи билан мусобақаларда қатнашган эди[4].

Исабел Неwстеад 1992-йили Барселонада ва 1996-йили Атлантада бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида қатнашган, аммо ҳеч қандай медал қўлга кирита олмаган[4]. Барселонада унинг мураббийининг хатоси туфайли у дастлабки босқичлардан кейин етакчилик қилаётган бир мусобақанинг финалини ўтказиб юборади. Атлантада очилиш маросими арафасида Исабел Неwстеад ногиронлар аравачасидан йиқилиб тушиб, сонини синдириб олади ва жарроҳлик амалиёти ўтказишга тўғри келади[4]. Шу сабабли у мусобақаларда қатнаша олмайди ва Пралимпияни медалларсиз якунлайди[4].

2000-йили Сиднейда бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида Исабел Неwстеад пневматик милтиқдан отиш СҲ1 тоифасида олтин медални қўлга киритган[4]. У тўрт йилдан сўнг 2004-йили Афинада бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида ўз унвонини ҳимоя қилди ва жаҳон рекордини ўрнатди[1][4]. 2001-йилги Янги йил мукофотларида Исабел Неwстеад „ногиронлар спортига қўшган ҳиссаси учун“ Буюк Британия Империяси ордени аъзоси этиб тайинланди[5].

2006-йилда Исабел Неwстеадга саратон касаллиги ташхиси қўйилди ва 2007-йил январ ойида вафот этди[4]. У ўша вақтда Пекиндаги ўйинларда иштирок этиш учун тайёрланаётган ва хитой тилини ўрганиш билан машғул эди[4].

Мукофотлари

Исабел Неwстеад 2018-йилда Шотландиялик аёллар спорт шон-шуҳрат залига киритилган[6].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Исабел Неwстеад“. Тҳе Сcоцман (2007-йил 26-январ). 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Исабел Неwстеад“. Сcоттиш Спорц Ҳалл оф Фаме (2008). 2013-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Исабел Неwстеад“. Сcоттиш Дисабилитй Спорт (2007). 2013-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-июл.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 4,6 4,7 4,8 „Исабел Неwстеад“. Бритиш Паралймпиc Ассоcиатион. 2014-йил 8-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-сентябр.
  5. ↑ „Но. 56070“. Тҳе Лондон Газетте (1ст супплемент). 30 Деcембер 2000. 20–20-бет.
  6. ↑ „Сcоттиш Wомен ин Спорт Ҳалл оф Фаме гец 8 неw индуcтеэс“ (эн). Тҳе Натионал (2018-йил 13-май). 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-сентябр.

Ҳаволалар