Isak Ikromov
Исак Икромов (1906-йилда туғилган — 1938-йил 5-октябрда вафот этган) — 1930-йилдан Андижон округ комсомол комитети Шаҳрихон комсомоли секретари. Маълум даврлар оралиғида Андижон ва Тошкент комсомол комитетининг секретари, Хоразм округи ташкилий бюроси аъзоси, Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитет ташкилий бўлим мудири ва секретар ўринбосари[1].
| Исак Икромов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1906-йил |
| Вафоти |
5-октябр 1938-йил Наманган вилояти |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | сиёсатчи |
| Фаолият йиллари | 1913—1937-йиллар |
Ҳаёти
Исак Икромов 1906-йилда Наманган шаҳри (Наманган вилояти, Ўзбекистон ССР)да ишчи оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Ўзбекистон ССРдаги сиёсий фаол шахслардан бири. Бир қанча ҳукумат лавозимларида фаолият юритган. 1938-йилнинг 5-октябр санасида отиб ташланган[2]. Унинг шахсий варақасида ўзбек ва рус тилларини яхши билгани, сўққабошлиги, яшаш жойи — Тошкент шаҳри, Учителская кўчаси, 3- уй, 1- квартира, деб кўрсатилган[3].
Фаолияти
Исак Икромов Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги қулоқ хўжаликларидан бирида батрак сифатида фаолиятини бошлаган. 1922-йили депода шогирд, 1923-йили Наманган шаҳрига келиб ёғ заводида қора ишчи бўлиб ишлайди, сўнгра 1924-йил 30-сон пахта заводида шогирд бўлиб, кейин эса айнан шу заводда ёғ қуювчи бўлиб иш юритган. Унинг заводдаги фаолияти 1930-йилгача давом этган[1].
1930-йилда Андижон округ комсомол комитети томонидан собиқ Сталин (ҳозирги Шаҳрихон) раёнига комсомол секретари сифатида ишга қабул қилинади. Округлар тугатилгач, Андижон шаҳар комсомол комитетининг секретари лавозимида фаолиятини давом эттиради. Марказий Комитет қарорига асосан Хоразм округи ташкилий бюросига аъзоси сифатида меҳнат фаолиятини давом эттиради. Ўтказилган комсомол конфресиясида Хоразм округ комсомол комитетининг секретари этиб сайланган. 1933-йилда Ўзбекистон ЛКСМ Марказий Комитети қарори ортидан Марказий Комитет ташкилий бўлим мудири, кейинчалик эса секретар ўринбосарибўлиб ишлаган. 1934-йилнинг ноябр ойида ЛКСМ Марказий Комитети бюроси қарори билан Тошкент шаҳри комсомол комитетининг секретари қилиб тайинланган. 1937-йилнинг июлида эса Тошкент шаҳри Сталин раёни комсомол комитетининг секретари лавозимида меҳнат қилган[1].
Адабиётлар
- Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Шамсутдинов, Рустамбек. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари. Тошкент: "СҲАРҚ" НАСҲРИЙОТ-МАТБАА АКСИЙАДОРЛИК КОМПАНИЙАСИ, 2012 — 432-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.
- ↑ 7-фонд, 1-ро'йхат, 10-иш. Россия Федерацияси ФХХМА — 532-варақ-бет.
- ↑ ЎзР ПДА. 58-фонд, 65-рўйхат 295-иш — 86–89-варақлар-бет.