Исамат Исоқович Эргашев (1945-йили 22-февралда Чимкентда дунёга келган) — ўзбек кинорежиссори, ссенарийчи. 2000-йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.

Таржимаи ҳол

Исамат Эргашев 1945-йил 22-февралда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. Актёр оилада энг катта фарзанд бўлиб, унинг бир укаси ва бир синглиси бўлган.

У ёшлигидан актёрликка қизиққани боис, ота-онасининг қаршилигига қарамасдан, мактабни тамомлагач Тошкентга келган ҳамда, Тошкет театр ва рассомчилик санъати олийгоҳида таҳсил олган. Бу масканда ўқиш билан бирга, қиличбозлик спорт тури билан ҳам шуғулланган. Институтни тамомлагач, Ўзбек миллий академик драма театрида ўз фаолиятини бошлаган. “Ёш гвардия” томошабинлар давлат театрида ҳам у турли роллар ижро этган.

1972-йилга келиб актёр театрни бутунлай тарк этган ва ўз фаолиятини киноактёр сифатида давом эттирган.

Актёрни халққа танитган роли бу "Меҳробдан чаён" филмидаги Анвар образи бўлган. Айнан шу роли билан у нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёдаги давлатлар орасида катта машҳурликка эришган. Исамат Эргашев ўз фаолияти давомида бугунгача "Севги афсонаси“,”Еттинчи жин", "Бегона баҳор", "Осий банда" ва "Мерган милиция" каби 40 ошиқ филмларда иштирок этган. Бундан ташқари у режиссор сифатида "Темир хотин“, ”Шариф-Мариф" ва "Амир Темур" каби 20 га яқин, бизга таниш филмларни суратга олган.

Филмографияси

  • 1965 — Наташахоним — Собир
  • 1966 — Саятнинг қўнғироғи — Раззоқ
  • 1966 — Каниют ғорининг сири
  • 1967 — Хиёнат — Карим
  • 1967 — Генерал Раҳимов
  • 1968 — Ватан ўғлонлари — канслагер асири
  • 1968 — Қизил қумлар
  • 1972 — Ташвиш даври
  • 1973 — Унутилган ўтмиш сири — Саид
  • 1973 — Зулматдан қочиш
  • 1973 — Салом, меҳрибон инсон
  • 1975 — Ўзлигингни англа (ТВ)
  • 1976 — Еттинчи жин (ТВ)
  • 1976 — Йилнинг тўрт фасли
  • 1978 — Хоразм афсонаси
  • 1979 — Ёмғир (ТВ) — Азиз
  • 1979 — Чинор остидаги дуэл
  • 1982 — 107 йўриқномаси бўйича бурилиш — адютант
  • 1983 — Гаров (1983) — Далер
  • 1985 — Севги афсонаси (ТВ)
  • 1985 — Лейтенант Некрасов айбдор
  • 1988 — Шок
  • 1989 — Шерали ва Ойбарчин
  • 1993 — Шариф ва Мариф
  • 2005 — Гўзаллик сири
  • 2011 — Осий банда[1]

Режиссорлик иши

  • Буюк Амир Темур (1996)
  • Шариф и Мариф (1993)
  • Темир хотин (ТВ, 1990)[2]

Манбалар

  1. ↑ ИСАМАТ ЭРГАШЕВ Кино-театр.ру
  2. ↑ Исамат Эргашев Кинопоиск.ру