Исахон Баҳрамов (1954-йил 10-июн, Сурхондарё вилояти, Ангор тумани) — Ўзбекистон қаҳрамони, „Меҳнат шуҳрати“ ордени соҳиби. Ўзбекистонда хизмат кўрсаган пахтакор, „Саидносирхон“ фермер хўжалиги раҳбари.

Исахон Баҳрамов
Таваллуди 1954-йил 10-июн
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Фермер
Дини Ислом
Турмуш ўртоғи Ҳалимахон Йўлдошева
Болалари 8 нафар
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni Oʻzbekiston qahramoni

Таржимаи ҳоли

Исахон Баҳрамов 1954-йил 10-июнда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида таваллуд топган. 1955-йилдан бошлаб фермерлик билан шуғуллана бошлаган. 1980-йилда маккажўхоричилик ёшлар бригадасига бошлиқ этиб тайинланган. Исахон Баҳрамов раҳбарлигидаги „Саидносирхон“ фермер хўжалиги томонидан Ангор туманидаги 9-умумтаълим мактаби оталиққа олинган ва ҳар бир синфнинг 3 нафар иқтидорли ўқувчилари учун стипендия белгиланган. „Гулистон“ МФЙдаги 2 км йўлга Баҳрамов ўз ҳисобидан тош ва асфалт ётқизим, аҳолига қулайлик яратган[1].

Исахон Баҳрамов 2022-йил 23-июл куни Сурхондарё вилоятида Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида мавзуси бўйича ўтказилган учрашувда иштирок этган[2].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 138.
  2. ↑ Маматрайимов, Холмўмин „Конституциявий ислоҳотлар ёшлар нигоҳида“. уза.уз. Қаралди: 26-сентабр 2023-йил.

Адабиётлар

Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.