== Исфаҳон қамали ==

Исфаҳон қамали (1387-йил) — Амир Темур томонидан Эрон ҳудудидаги муҳим шаҳар Исфаҳонни эгаллаш жараёнида амалга оширилган ҳарбий юришлардан бири ҳисобланади. Ушбу воқеа Темурнинг Форс ва Ироқ ҳудудларини забт этиш сиёсатининг муҳим босқичи бўлиб, ўзининг кескин оқибатлари билан тарихда машҳурдир[1].

Тарихий жараён

ХИВ асрнинг иккинчи ярмида Амир Темур Мовароуннаҳрдан ташқарига чиқиб, Эрон ва Ироқ ҳудудларини ўз тасарруфига олиш орқали бу ҳудудлардаги парокандалик вабошбодоқчиликка барҳам беришни мақсад қилган. Бу даврда Исфаҳон шаҳри Музаффарийлар сулоласи таъсирида бўлиб, сиёсий жиҳатдан муҳим марказ ҳисобланган.

Зайн ал-Обидин (манбаларда Зайнобиддин шаклида ҳам учрайди) Темурга тўлиқ итоат кўрсатмаганлиги сабабли ҳам, Темур Форсга юришини бошлайди. 1387-йилда Темур қўшинлари Форсга кириб келади ва Исфаҳон томон йўл олади.

Қамал жараёни

Темур қўшини Исфаҳон яқинига келиб жойлашади ва шаҳарга таслим бўлиш талаби қўйилади. Дастлаб шаҳар зодагонлари(содот ва ашроф вакиллари) Темур ҳузурига келиб, итоат билдирадилар ва солиқларни ва мол-мулкни йиғиш бошланади.

Маъмурий чоралар

Исфаҳон эгаллангач, Темур шаҳарда тартиб ўрнатиш учун дарвозалар устидан қатъий назорат ўрнатилади, ҳар бир маҳаллага мас’уллар тайинланади, солиқ ва ўлпон тизими йўлга қўйилади ва шаҳарда зодагонлар орқали бошқарув амалга оширилади.

Бу чоралар қисқа муддатда тартиб ўрнатишга хизмат қилган бўлса-да, аҳоли орасида норозиликни кучайтиради[2].

Қўзгўлон

Қисқа вақт ичида Исфаҳон аҳолиси Темур томонидан тайинланган амалдорларга қарши қўзғолон кўтаради. Қўзғолон маҳаллий етакчилар бошчилигида амалга оширилади, Темур қўшинининг айрим вакиллари ўлдирилади, шаҳар ичида тартибсизликлар юзага келади.

Қўзғолондан хабар топган Амир Темур кескин чоралар кўради. У қўшинларига шаҳарни қайта эгаллаш, қўзғалон иштирокчиларини жазолаш ва тартибни куч билан тиклаш буйруғини беради. Натижада қўшин қисқа вақт ичида Исфаҳонни яна назоратга олади. Қўзғолон натижасида минглаб аҳоли вакиллари қатл этилади ва шаҳар катта талафот кўради.

Исфаҳон эгалланишида Сароймулкхонимнинг иштироки

Ўта зийрак, доно, тадбиркор, оқила Сароймулкхоним ўз маслаҳатлари билан давлат бошқарувида ҳам иштирок этган, Амир Темур Сароймулк-хонимнинг доно маслаҳатларига эҳтиёж сезган[3].

Соҳибқирон Эронга қарши юриш бошлаганда Исфаҳон қамали чўзилиб, қўшин озиқа билан таъминлашга маблағ етишмай қолади. Амир Темур Самарқандга чопар жўнатади. Мактуб қисқа бўлиб, „Қўшиннинг захираси тугади, зар юборинг“, дейилганди. Бунга жавобан Сароймулкхоним мактубнинг орқа томонига „Улуғ амир, зарингиз тугаган бўлса, сиёсатингиз ҳам тугадими?“ деб ёзади ва чопарга тутқазади.

Амир Темур мактубни олгач, Сароймулкхонимнинг кинояли сўзларини ўйлаб-ўйлаб, бир қарорга келади: лашкаргоҳда сўйиб ейилган қўй, қора мол, от, туя суякларини ўша куниёқ йиғдириб, катта-кичик турли ҳажмларда қиздириб, қиздирилган пўлатдан муҳр бостириб, муваққат пул ўрнида муомалага киритишга фармон беради.

Натижада қўшин қишлоқ ва шаҳарларда суяк пулларга озиқ-овқат сотиб олинади. Қамал тугагандан сўнг суяк пуллар тангаларга алмаштириб берилади.

Манбалар

Бирламчи манбалар

  • Яздий, Шарафуддин Али. Зафарнома. (ХВ аср).
  • Шомий, Низомиддин. Зафарнома. (ХВ аср).
  • Ибн Арабшоҳ. Ажойиб ал-мақдур фи тарихи Таймур. (ХВ аср).
  • „8-синф Ўзбекистон тарихи“ дарслиги.

Замонавий тадқиқотлар

  • Манз, Беатриcе Форбес. Тҳе Рисе анд Руле оф Тамерлане. Cамбридге Университй Пресс, 1989.
  • Мароззи, Жустин. Тамерлане: Сwорд оф Ислам, Cонқуэрор оф тҳе Wорлд. ҲарперCоллинс, 2004.
  • „Амир Темур жаҳон тарихида“. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси нашри.

Интернет манбалари

  1. ↑ Зафарнома. 
  2. ↑ Шарафуддин Али Яздий — Зафарнома. 
  3. ↑ "8-синф О'збекистон тарихи" дарслиги.