Исфаҳон устони (форсча: استان اصفهان‎‎) Эроннинг ўттиз бир устонидан биридир. Мамлакат марказида Эроннинг 2-минтақасида жойлашган[1]. Унинг котибияти Исфаҳон шаҳрида.

Исфаҳон устони

استان اصفهان
Остон
Skyline of Isfahon ustoni
Мамлакат Эрон
Аҳолиси
 (2016)
5 120 850
Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
19661 703 701—    
19863 294 916+93.4%
20064 559 256+38.4%
20114 879 312+7.0%
20165 120 850+5.0%

Географияси

Исфаҳон устони тахминан 107 018 квадрат километр майдонни эгаллайди. У Эроннинг марказида ва Теҳрондан 435км. узоқликда бўлиб, Теҳроннинг жанубида жойлашган . Унинг шимолида Қум ва Семнан устонлари мавжуд. Бу шаҳар Эрон марказидаги ярим чўл минтақаси ва Эрондан бошланиб, Исфаҳоннинг ўрталарига етиб борувчи Зояндеруд дарёси соҳилида жойлашган. Жанубда у Форс, Кўҳгилуя ва Буйир-Аҳмад устонлари билан чегарадош. Аминобод Исфаҳон устонининг энг жанубий шаҳри ҳисобланади. Шарқдан Язд вилояти билан чегарадош. Ғарбда Луристон устони, жануби-ғарбда Чаҳормаҳол ва Бахтиёрий устонлари билан чегарадош.

Исфаҳон шаҳри устон маркази бўлиб, бу устоннинг округлари қуйидагилардир: Аран ва Бидгол, Ардистон, Борхар, Буин Миандашт, Чодигон, Деҳақон, Фалаваржон, Фаридан, Фаридуншаҳр, Голпаеган, Исфаҳон, Кошон, Хонсор, Хумайнийшаҳр, Хур, Биабанак, Ленжан, Муборака, Ноин, Нажафобод, Натанз, Семиром, Шаҳин Шаҳр, Меймеҳ Шаҳреза, Тиран ва Карван округи; 18 посёлка, 25 округ, 93 шаҳар ва 2470 қишлоқдан иборат.

2016-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, устон аҳолиси 5 120 850 кишини ташкил этган. Бундан тахминан 88 фоизи шаҳар аҳолиси ва 12 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилади. Исфаҳон Теҳрон ва Машҳаддан кейинги Эроннинг аҳолиси энг кўп бўлган учинчи шаҳридир. 2006-йилда саводхонлик даражаси 88,65 фоизни ташкил этган[2]. Устон иқлими мўтадил ва қуруқ бўлиб, 40,6°Cгача (105.08 °Ф) кўтарилиши мумкин. Йиллик ўртача ҳарорат 16,7°Cни ташкил этади. Йиллик ёғингарчилик миқдори ўртача 116,9 мм.

Баландлиги 4040 метр бўлган Шаҳанкуҳ тоғи Исфаҳон вилоятининг энг баланд қисмидир. Бу тоғ Исфаҳон вилоятининг ғарбий қисмидаги Ферейдуншаҳр шаҳридан тахминан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган.

Исфаҳон вилоятида 52 та дарё оқиб ўтади. Улар кичик ва вақтинчалик, 405 км узоқликдаги Заяндеруд ҳавзаси бундан мустасно[3].

Тарихи ва маданияти

Тарихчилар Эспахон, Сепахон ёки Исфаҳонни дастлаб мудофаа ва ҳарбий база сифатида қайд этишган. Қал’алар ва истеҳкомларнинг хавфсизлиги ва ҳимояси, шу билан бир қаторда яқин атрофдаги аҳолининг хавфсизлигини таъминлаган. Тарихий саройлар Аташгоҳ, Саройиэҳ, Табарок, Коҳан Деж ва Гард Деж эди. Улардан энг қадимийси Гҳалеҳ Сефид. Тарихий Абянеҳ қишлоғи диққатга сазовор жой. Бошқа тарихий ёдгорликлар қаторида Сосонийлар харобалари ва зардуштийлик ибодатхоналари ҳам мавжуд. Исфаҳондаги Нақши Жаҳон майдони энг катта майдонлардан бири бўлиб, Эрон меъморчилиги ва санъатининг ёрқин намунасидир. Бу тарихий биноларнинг бир нечтаси УНЕСCО рўйхатига киритилган.

Исфаҳон жуда чиройли меъморчилиги, ёпиқ кўприклари, саройлар, масжидлар ва ноёб миноралари билан машҳур. Бу Эрон маданиятида Исфаҳон „дунёнинг ярми“ номини олишига сабаб бўлган.

ХВИИ—ХВИИИ асрларда Исфаҳон устони Сафавий Форснинг пойтахти бўлгани сабабли, ўша даврларда анча ривожланган. Сепахон (Исфаҳон) шаҳри уларнинг қароргоҳи бўлса, Кошон дам олиш ва ҳордиқ чиқариш маскани эди.

Исфаҳоннинг машҳур миллий таомларига Качи, Кабоб Голпаеган, Саману Шаҳреза, Хансар, Ёкҳе нони ва Семиромлар киради[4][5].

Галерея

Таълим

Давлат университетлари

  • Исфаҳон технология университети
  • Исфаҳон университети
  • Исфаҳон тиббиёт фанлари университети
  • Кошон тиббиёт фанлари университети
  • Исфаҳон санъат университети
  • Малек-Аштар технология университети
  • Кошон университети
Нажафобод Исломий Азад университети Яқин Шарқдаги энг катта университет кампусига эга.

Иқтисодиёти

Бу устонда йилига тўққиз тонна заъфарон етиштирилади[6].

Устон Эрондаги энг йирик сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳудуд ҳисобланади[7].

Манбалар

  1. ↑ „همشهری آنلاین-استان‌های کشور به ۵ منطقه تقسیم شدند (Провинcес wере дивидед инто 5 регионс)“ (форсча). Ҳамшаҳри Онлине (22-июн 2014-йил). 23-июн 2014-йилда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Статистиcал Cентер оф Иран > Популатион анд Ҳоусинг Cенсусес“. www.амар.орг.ир. 27-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-ноябр 2020-йил.
  3. ↑ ЭИр анд Хавиэр де Планҳол, "ИСФАҲАН и.
  4. ↑ „آغاز تدوین اطلس غذایی استان اصفهان“. www.ирибнеwс.ир. 2020-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2020-йил.
  5. ↑ „تدوین اطلس غذایی استان اصفهان آغاز شد- اخبار اصفهان - اخبار استانها تسنیم - Тасним“ (форсча). خبرگزاری تسنیم - Тасним. 2020-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2020-йил.
  6. ↑ „برداشت زعفران از مزارع استان اصفهان“. www.ирибнеwс.ир. 20-декабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-ноябр 2020-йил.
  7. ↑ „استان اصفهان؛ ستون خیمه امنیت غذایی کشور“ (31-август 2022-йил).