Isfara (daryo)
Исфара — Қирғизистоннинг Боткен, Тожикистоннинг Суғд ва Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятларидан оқиб ўтувчи дарё. Юқори оқими Оқсув, ўрта қисми Каравшин деб аталади. Дарёнинг бошланиш жойи Туркистон тизмасининг шимолий ён бағрида жойлашган Оқсув музлиги ҳисобланади. Кишмишсой билан қўшилгандан кейин дарёга Исфара номи берилади. Исфаранинг музликлардан бошланадиган 60 га яқин майда ирмоқлари мавуд. Улардан энг йириклари Кишемиш, Теминген, Жиптик дарёлари ҳисобланади. Дарё Конибодом шаҳридан 7—8 км жануби шарқда Фарғона водийсининг текислик қисмига кўтарилади.
| Исфара (дарё) | |
|---|---|
Исфара дарёси Чорку қишлоғида (Тожикистон) | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 130 |
| Ҳавзаси | 3240 км² |
| Давлат | |
Умумий тавсиф
Дарёнинг узунлиги Ўзбекистон миллий энсиклопедияси маълумотларига кўра, 107 км, Катта совет энсиклопедиясига маълумотларига кўра эса 130 км, ҳавзасининг майдони 3240 км². Дарё, асосан, қор ва музликлардан тўйинади. Исфара дарёси бошланадиган жой яқинида Оқсув харобалари жойлашган бўлиб, юқори оқимида ўрмон майдонлари мавжуд. Исфара дарёсини умумий майдони 169,6 км² бўлган 210 та музликлар сув билан таъминлайди, уларнинг энг катталари Оқсув (майдони: 17,4 км²) ва Жилтиқ (майдони: 21,4 км²) музликларидир.
Сув сарфи
Исфара дарёсининг ўртача йиллик сув сарфи Тошқўрғон яқинида 14,5 м³/секунд, энг катта сув сарфи эса 150 м³/секунд (1973-йил 5-август), энг кичик сув сарфи 0,050 м³/секунд (1975-йил 28 март). Тўлиб оқиш даври бўлган май—сентабр ойларида дарёдан йиллик жами оқимнинг 80—85% оқиб ўтади. Июл ойида ўртача ойлик сув сарфи 43,6 м³/секундга етади. Март—апрел ойларида ўртача ойлик сарфи 3,5—4,0 м³/ сек. гача камаяди. Исфаранинг юқори оқими тор даралардан оқиб ўтади, шунинг учун ҳам дарё оқими жуда тез. Баҳор ва ёз ойларида дарё суви, одатда, жуда лойқа бўлади (1 м³ сувда 8800 г чўкма мавжуд). Исфара сел оқими кўп учрайдиган дарёлар тоифасига киради. Ундаги ўртача чўкинди оқими 12 кг/с ни ташкил қилади. Дарё Фарғона водийсига йилига ўртача 290 минг тонна лойқа сув келтиради. Қирғизистонда дарё оқими ҳажми 90 миллион м³ бўлган Тўрткўл сув омбори ва 9000 гектар суғориладиган майдон билан тартибга солинади[1]. Дарё сувининг ҳаммаси суғоришга сарф бўлганлиги учун Сирдарёга етиб бормайди. Тожикистоннинг Ўзбекистон билан чегараси яқинидаги Работ қишлоғида дарё сувлари каналлар бўйлаб тарқалади. Кейинчалик бу каналларининг кўпчилиги Фарғона вилояти ҳудудига оқиб киради, у ердан эса Катта Фарғона каналига қуйилади[2].
Дарё оқими
Оқсув
Дарё Қирғизистонда (Тожикистон билан чегарада) Туркистон тизмасининг шимолий ёнбағридаги Оқсув музлигидан[3] 3193,0 м баландликда бошланади. Оқсув бошланадиган жойга яқин жойда Оқсув харобалари мавжуд. Шимолий йўналиш бўйлаб оқади. Дарёнинг юқори оқимида ўрмон майдонлари ҳам мавжуд.
Каравшин
Каравшин қишлоғи ҳудудида дарё худди шу номни олади. Каравшин дастлаб шарққа бироз қиялик билан шимолий оқимга эга, Киндик ирмоғининг қуйилишида Каравшин шимоли-ғарбга бурилади, сўнгра Дауда тоғларини айланиб оқади. Ртачашма ирмоғининг қуйилишида яна шимоли-шарққа бурилади, кейин эса фақат шимолга озгина қиялик билан шарқий йўналишдан оқиб ўтади. Каравшин қирғоқлари бўйлаб Қурбак харобалари мавжуд бўлиб, дарё бўйлаб кўприклар ҳам ташланган.
Каравшинга Толдиқ ирмоғи қўшилгандан сўнг, дарё шимолга бурилади ва кейин Тожикистоннинг Ворух ерларига ўтади. У ерда худди шу номдаги қишлоқ ичидан сизиб ўтади. Каравшин давлат чегарасида Кшемиш дарёси билан қўшилади ва шу сабабли Исфара номини олади.
Қуйи оқим
Шарқдан Сарсейит тоғларини айланиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига қайтади, лекин кейин иккинчи марта Тожикистон ҳудудига ўтади ва шу ердан шимоли-шарқий йўналишда оқиб ўтади. Тертгул (Тўрткўл) сув омбори (Қирғизистон) билан унинг оқимини тартибга солувчи Жайдем ариқ ва таъминот канали[4] орқали боғланади. Тожикистоннинг қўшни вилоятидаги Исфара соҳилларида Кўчобою, Говсувар, Чорку, Сурх аҳоли пунктлари жойлашган.
Тоғ ортидан Сурх шимол томонга йўналган бўлиб, ғарб ёки шарқда бироз қияликларга эга. Дарёнинг қуйи оқимида Кек-Тош, Пшемак, Дўстук, Чорқишлоқ, Зумрацҳо, Шахрак, Исфара шаҳри, 1-май, Қизилпилол, Арабқишлоқ, Балад, Хонобод, Нефтеобод, Янгиобод, Зархўк каби аҳоли пунктлари жойлашган.
Муаммолар
Исфара ҳавзаси яқинида 185 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Исфара шаҳрида сув сатҳининг пасайиши қайд этилган. Сув сатҳи 1960-йилдагидан 50 см камайган. Дарё оқиб ўтувчи давлатлар ўзаро шартнома тузиб, дарё оқимининг 37% сувидан фойдаланишга келишиб олишган[5].

Сув танқислиги қишлоқлар аҳолиси орасида низолар келтириб чиқарган. 2015-йил Кўктош қишлоғи аҳолиси Чоркўҳ қишлоғи ҳудудига оқиб ўтадиган канал тубини тўсиб қўйган. Бунга жавобан Чоркўҳ аҳолиси қирғиз қабристонига олиб борадиган йўлни тўсиб қўйган. Тўқнашувларда 13 нафар одам жароҳат олган[6]. Сув можароларни тўхтатиш учун „Кичик ҳавза кенгаши“ тузилган. Кенгашнинг асосий иши сув можароларни олдини олиш ва Исфара минтақасидаги аҳволни яхшилаш бўлган[7].
Галерея
-
Исфара дарёси соҳили
-
Исфара дарёси оқими
-
Чоркўҳ қишлоғи ҳудудидан оқиб о'таётган дарё
Манбалар
- ↑ „Неронова Таисия. Предварительный отчет по текущей экологической ситуации бассейна реки Исфара со стороны Кыргызской Республики“. www.cаwатер-инфо.нет. 2021-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Исфара
- ↑ „Неронова Таисия. Предварительный отчет по текущей экологической ситуации бассейна реки Исфара со стороны Кыргызской Республики“. www.cаwатер-инфо.нет. 2021-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 4-декабр.
- ↑ „Региональный экологический центр Центральной Азии. Опыт для улучшения окружающей среды — Река Исфара“ (деадлинк). 2014-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 4-декабр.
- ↑ „Река жизни. Как на севере Таджикистана распределяют воду и совместно решают экологические проблемы“ (деадлинк). 2017-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
- ↑ „Река жизни. Как на севере Таджикистана распределяют воду и совместно решают экологические проблемы“ (деадлинк). 2017-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 2-октябр.
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |