Исфара қатламлари - Жан. Фар ғонанинг Исфара дарёси ҳавзасидаги чўкинди жинслар. Палеоген системасининг эоцен бўлимига мансуб. 1935-йил О. С. Вялов биринчи марта ўрганган. И. қ. яшил рангли гиллардан иборат. И. қ. дастлаб ярус (1958), "қатлам", кейинчалик (1960) "свита" дейилган, ҳозир горизонт (1999) дейилмоқда. И. қ.дан шу қатламга хос денгиз устрицалари (Исоcардиа эичwалди Ром. Остреа плиcата Сол.)ҲҲҲр тошқотган қолдиқлари топилган. Сурхондарё вилояти, Жан. Тожикистон, Тошкент атрофида И. қ. бор, ўртача қалинлиги 20–30 м. Нефт ва газ ҳосил бўлишида И. қ.нинг аҳамияти муҳим.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил