Исфарак — жайдари ўрик нави. И.нинг қизил И., оқ И., бодом И., чиройли И. ва б. хиллари бор. Дарахти кучли ўсади, шох-шаббаси сербарг .

Меваси ўртача 25—30 г , думалоқ, сар-ғиш. Пўсти юпқа, сертук, эти тиғиз, таркибида 14—16% қанд бор, данагидан осон ажралади. Данаги учли. Март ойида гуллайди. Ўзидан, шунингдек, Субхони, Арзами, Ҳурмо навлари билан яхши чангланади. Кўчати ўтқазилгач, 3—4-йилда ҳрсилга киради, меваси июлнинг 2-ярмида пишади, мевалари бир вақтда етилмайди, пишиши (15—20 кунга чўзилади). 30—40 ёшида тупидан 300—400 кг ҳосил олинади. Меваси, асосан, қуритилади, компот, мураббо пиширилади. Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятларининг тоғ олди ҳудудларида экилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил