Isgender Aznaurov
Исгендер Азнауров (озарбайжонча: İсгəндəр Сöҳраб оğлу Азнауров) (16-август 1956-йил, Бухоро вилояти, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси, СССР – 18-апрел 1993-йил, Гадабай тумани, Озарбайжон) — Озарбайжон миллий қаҳрамони, Биринчи тоғли Қорабоғ уруши иштирокчиси[1].
| Исгендер Азнауров | |
|---|---|
| Ҳаёт даври | 36 йил |
| Таваллуди |
16-август 1956-йил Бухоро вилояти, Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси, СССР |
| Вафоти |
18-апрел 1993-йил (36 ёшда) Гадабай тумани, Озарбайжон |
| Хизматдаги йиллари | 1992 — 1993 |
| Жанг/уруш | Биринчи тоғли Қорабоғ уруши |
| Мукофотлари | |
Ҳаёти
Исгендер Азнауров 1956-йил 16-августда Бухоро вилоятининг Галаосиё қишлоғида месхети турклар оиласида туғилган[2][3][4]. 1963-йилдан 1973-йилгача о'рта мактабда о'қиди. Украинанинг Черкесск шаҳрида ҳарбий хизматни ўтаган. 1978-йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтига ўқишга қабул қилинган ва уни 1983-йилда тамомлаган. Ўқишни тугатгач, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ишлаган[5].
1989-йилда Ўзбекистондаги месхети турклари билан Ўзбекистоннинг Фарғона водийсидаги маҳаллий ўзбеклар ўртасида тартибсизликлар бошланганидан сўнг юз минглаб месхети турклар Ўзбекистонни тарк этди. Аксарияти, я’ни 70 мингга яқини Озарбайжонга кетган[6]. Азнауровлар оиласи 1990-йилда Озарбайжонга кўчиб ўтган ва Шамкир туманидаги Кюр қишлоғига жойлашган[1].
Ҳарбий хизмати
Тоғли Қорабоғ можароси бошланганда (1992-йилда) Азнауров кўнгилли сифатида Озарбайжон Қуролли кучлари сафига қўшилган[7]. У арманларнинг позицияларига жиддий зарар етказган ва бир нечта ўқ-дори омборларини йўқ қилган [манба керак]. 1993-йил ёзидаги ҳужумлардан олдин Азнауров арманларнинг энг муҳим қароргоҳларини қурол билан вайрон қилди. 1993-йил 18-апрелда Гадабай туманининг Орукдош қишлоғи атрофидаги жангда ҳалок бўлди.
Бокудаги Шаҳидлар хиёбонига дафн этилган[5].
Оиласи
Азнауров уйланган ва 3 та фарзанди бўлган[1].
Мукофотлари
Президентнинг 1995-йил 15-январдаги 262-сон Фармони билан Азнауров вафотидан кейин “Озарбайжон Миллий Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган[8].
Хотирлаш
Шамкир тумани Кюр қишлоғидаги 1-умумта’лим мактабига Исгендер Азнауров номи берилди[9].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 „Şəмкирдə Милли Қəҳрəман İсгəндəр Азнауровун хатирəси анıлıб“. Мод.гов.аз (2017-йил 19-апрел). Қаралди: 2018-йил 3-октябр.
- ↑ Кассанов'дан Аҳıскалı Тüрклерин Милли Каҳраманı İскендер Азнауров'ун Аннесине Зиярет, Дüня Аҳıска Тüрклери Бирлиğи, 2020-12-30да асл нусхадан архивланди, қаралди: 21 Деcембер 2020
- ↑ Şэҳит Азнауров'ун аннеси Тüркие'е гетирилди, Эковитрин Ҳабер, 2020, қаралди: 21 Деcембер 2020, „Аҳıска Тüрклеринин милли каҳраманı Şэҳит İскендер Азнауров’ун Москова’да яşаян 84 яşıндаки аннеси Камиле Мустафаева, Дüня Аҳıска Тüрклери Бирлиğи’нин (ДАТÜБ) гириşимлери иле Тüркие’е гетирилди.“
- ↑ Аҳıскалı Тüрклер Саваşа Ҳазıрдıр, Аҳıска Генçлик, 2020, 28 Жуне 2021да асл нусхадан архивланди, қаралди: 21 Деcембер 2020, „Онлардан бири де Азербайcан’ Милли Каҳраманı Аҳıскалı Тüрк İскендер Азнауров’дур (Топçу İскендер)“
- ↑ 5,0 5,1 „АЗНАУРОВ İСГƏНДƏР СÖҲРАБ оğлу“. Миллиқаҳраманлар.аз. 2017-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-октябр.
- ↑ УНҲCР 1999б, 20.
- ↑ „1993 УН Сеcуритй Cоунcил Ресолутионс он Нагорно-Карабакҳ“. 2001-2009.стате.гов. Қаралди: 2018-йил 22-ноябр.
- ↑ „Натионал Ҳероэс“. Азербаижанс.cом. Қаралди: 2018-йил 27-сентябр.
- ↑ „Милли Қəҳрəманлара ҳəср олунмуş филм çəкилмиşдир“. Азертаг.аз (2013-йил 25-сентябр). Қаралди: 2018-йил 5-октябр.