Иш аралашмаси - инки ёнув двигатели силиндрида янги киритилган ёнувчи аралашма билан олдинги сиклдан қолган ишланган газларнинг қўшилиши натижасида ҳосил бўладиган аралашма; двигател силиндрларида ёниб, иш бажаради. Карбюраторли двигателда И. а. шам (свеча) билан ўт олдирилади, дизелса силиндрда кучли қисилиши натижасида қизиган ҳавода ўз-ўзидан алангаланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил