Ish beruvchilar
Иш берувчилар — ходимни ишга олиш ҳуқуқи бўлган юридик ёки жисмоний шахслар. ЎзР Меҳнат кодексига кура: корхоналар, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари ўз раҳбарлари тимсолида; мулкдорларнинг ўзи айни бир вақтда раҳбар бўлган хусусий корхоналар; 18 ёшга тўлган айрим шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда И.б. бўлиши мумкин. И.б.нинг ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятлари, ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш шартлари Ўзбекистон Республикасининг МК ва меҳнатга оид қонунларида белгилаб берилган. Конунга кўра, И.б.: корхонани бошқариш ва ўз ваколатлари доирасида мустақил қарорлар қабул қилиш; қонун ҳужжатларига мувофиқ якка тартибдаги меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш; меҳнат шартномасида кўрсатилган ишни ло-зим даражада бажаришни ходимдан талаб қилиш; ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун бошқа И.б. билан бирга жамоат бирлашмалари тузиш ва бундай бирлашмаларга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга. И.б. ходимлар вакиллик органлари (касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар)нинг ҳуқуқларига риоя қили-ши, уларнинг фаолиятига кўмаклашиши шарт. Корхонада И.б. номидан вакилликни маъмуриятнинг мансабдор шахслари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва б. норматив ҳужжатлар, уларнинг уставлари ёки низомлари асосида берилган ваколатлар доирасида амалга оширади. Қонунда И.б.нинг ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишга йўл қўймаслиги кўрсатиб ўтилган (ЎзР Меҳнат кодекси, 78-модда). [1][2]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Иш берувчиларни текшириш хусусиятлари
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |