Ishchilar

Ишчилар — индустриал жамиятда меҳнатга лаёқатли аҳолининг ёлланиб ишловчи ва жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи тоифаси, ижтимоий гуруҳ. ХИХ аср ўрталарида Европада саноат ривожланиши билан деҳқонлар ва ҳунармандлар ҳисобидан саноат пролетариати пайдо бўлди, ишчиларнинг касаба уюшмалари ва сиёсий партиялари шаклланди (қаранг: Марксизм, Социализм). ХХ асрнинг иккинчи ярмидан ривожланган индустриал мамлакатларда фан-техника прогресси, хизмат кўрсатиш соҳаларининг ўсиши ва бошқалар натижасида ишчилар сони нисбатан қисқарди (иқтисодий фаол аҳолининг 50% дан кам қисми), турмуш даражаси, маданий ривожланиши ва бошқалар бўйича ишчилар билан бошқа ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги қатъий чегаралар ўзгарди; турли ижтимоий-касбий қатламларни ўз ичига олган ишчиларнинг ўз таркиби ҳам ўзгарди. СССР ва бошқа собиқ социалистик мамлакатларда ишчилар жамиятнинг раҳбар кучи — гегемони деб эълон қилинган эди, лекин тоталитар тузум даврида бу қатлам ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишнинг реал имкониятларидан маҳрум эди. 1980-йиллар охиридан бу мамлакатларда ишчилар ҳаракатининг қайта тикланиши жараёни бошланди.
Ҳозирги даврда меҳнат ахдининг асосий қисми бўлган ишчилар ўзига хос ижтимоий-иқтисодий мақомга эга, бу уларнинг ёлланиб ишлаши; хизматчилардан фарқли ҳолда жисмоний меҳнатни талаб қилувчи ишлар билан шугулланиши ва меҳнатдан келган даромад соҳиби бўлишида кўринади. Қайси секторда банд бўлишига қараб индустриал, аграр ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ишчиларга, касб маҳоратига қараб малакали ва малакасиз ишчиларга, фуқаролигига қараб миллий ва келгинди ёки мигрант ишчиларга бўлинади.
Ўзбекистонда миллий ишчилар ХХ асрнинг бошларида хориж капиталига ва маҳаллий бойларга қарашли кичик корхоналарда ёлланиб ишлаган мардикорлар, чоракорлар, камбағал деҳқонлар ва иши юришмаган ҳунармандлар ҳисобидан шакллана бошлади. Шўролар даврида саноатнинг ривожланиши билан ишчилар сони кўпайди, лекин бу жараён, асосан, келгинди ишчилар ҳисобига юз берди. Миллий ишчилар аграр соҳада банд бўлиб, асосан, давлат хўжаликлари (совхозлар) да ишлаган. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин саноатнинг ривожланиши малакали миллий ишчи кадрларга эҳтиёжни кучайтирди. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида касбҳунар таълим тизими орқали малакали ишчилар тайёрлашга алоҳида эътибор берилган. Республикада саноатнинг ривожланишига қараб ишчиларнинг меҳнатчилар таркибидаги салмоғи аста-секин ошиб бормоқда[1].
Яна қаранг
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ишчиларга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |