Ишдаги ишқ
„Ишдаги ишқ“ (русча: Служебный роман, транскрипсияси: Слузҳебнйй роман, инглизча: Оффиcе Романcе) – 1977-йил совет кинорежиссори Элдар Рязанов томонидан суратга олинган романтик комедия жанридаги машҳур филм. Филм Элдар Рязановнинг Эмил Брагинский билан бирга театр учун ёзган „Ҳамкасблар“ (Сослуживси) номли песа асосида суратга олинган. Намойиш этилган йили Совет давлатида энг кўп фойда олган филм сифатида тарихда қолган картина, Совет иттифоқидан ажралиб чиққан республикаларда машҳурлигини ҳануз йўқотган эмас. Филм 1979-йил РСФСР Давлат мукофоти билан тақдирланган.
| Ишдаги ишқ | |
|---|---|
| Служебный роман (Слузҳебнйй роман) | |
|
Файл:Ишдаги ишқ.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Элдар Рязанов |
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Элдар Рязанов Эмил Брагинский |
| Қайси асарга асосланган |
„Ҳамкасблар“ (Сослуживси) |
| Ролларда |
Андрей Мягков Алиса Фреиндлич Олег Басилашвили |
| Бастакор(лар) | Андреи Петров |
| Студия | Мосфилм |
| Премера санаси |
1977-йил 26-октябр |
| Давомийлик | 159 минут |
| Мамлакат |
|
| Тил | русча |
| Бюджет | 500 000 рубл |
СССР даврида Московадаги статистика қўмитасининг турмушга чиқмаган раҳбари Лудмила Калугина ва унинг қўл остида ишловчи иқтисодчи ходим Анатолй Новоселцевнинг нафрат билан бошланган муносабатларининг севгига айланиши кўрсатиб берилган комедия филмдир. Бу аслида АҚШ филм тури саналган „Сcреwбалл комедияси“га хос картинадир. Классик таърифи билан айтганда, „Ичида жинсий очиқликка йўл қўйилмаган жинсий мавзудаги комедия“ тарзидадир. Бу шаклдаги филм суратга олиш Қўшма Штатларда рўй берган „Буюк депрессия“ даврида авж олган эди. Филм бу ҳолатга ўхшайдиган вазиятда Брежнев даврида юзага келган „Турғунлик даври“ (Период застоя, Стагнатион Эра) суратга олинган. Филм 1976-йил Москвасининг кундалик турмушини кўрсата олгани билан аҳамиятлидир.
Филм совет киноижодкорларининг СССР филмларини янада кўпроқ шахсларга етиб бориши йўлида янги кино турларига мурожаати кўзга ташланиб туради. Мелодрама ва комедия хусусиятларини ўзида мужассам этган „Ишдаги ишқ“ картинаси Элдар Рязановнинг „Учлик“ услубидаги филмларидан биридир. Рязановнинг „Учлик“ филмлари жумласига шулар киради: „Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг“ (1976), „Ишдаги ишқ“ (1977), „Икки кишилик вокзал“ (1982). Бу филмларнинг асосий мавзуси „Инсонлар ҳар вақт бир-бирига эҳтиёж ҳис қиладилар“дир[1].
Мавзуси
Филм воқеалари 1976-йил СССР пойтахти Московада бўлиб ўтади. Давлат статистика қўмитасининг қаттиққўл раҳбари Лудмила Калугина (Алиса Фреиндлич) ўрта ёшларда бўлишига қарамасдан турмуш қурмаган аёлдир. Ишчан ва талабчан бўлган Лудмила ишга барчадан аввал келиб, ҳаммадан кейин кетадиган одати бўлган. Лудмилланинг қўл остида ишловчи ходимлари унга „Телба кампир“, деб лақаб қўйган бўлиб, у ташқи кўринишига умуман аҳамият бермаган. Раҳбар, шунингдек, барчага нисбатан ижтимоий масафода тургани боис атрофидагиларда ёлғизликни хуш кўрувчи шахс таассуротини уйғотган. Барча ходимлар бу раҳбардан ҳайиқиб туришган.
Давлат статистика қўмитасида ишловчи иқтисодчи ходим Анатолий Новоселцев (Андрей Мягов) бўлса, ҳамкасблари ҳурматида бўлган. У хотини ташлаб кетгани сабабли 2 нафар фарзанди билан яшовчи эркакдир. Лапашангларга хос туриши билан ажралиб турувчи Анатолий доимий иқтисодий қийинчилик ва пулсизликдан азият чекиб келади. У ҳамкасбларининг қистовига қарамай, раҳбаридан мукофот пули сўрашдан тортиниб юрар эди. Филм воқеалари ташқи овоз орқали ёритиб борилади ва филм бошида барча қаҳрамонлар бирма-бир томошабинга танитилади. Анатолийнинг энг яқин дўсти ёқимтой ва у билан яхши келишадиган Олга Рйзовадир (Светлана Немоляева). Статистика қўмитасига янги тайинланган директор ёрдамчиси Юрий Самаҳвалов эди (Олег Басилашвили). Харизматик кўриниши, сирли кишилиги ва яхши кийиниши билан ажралиб турадиган Юрий доимий хорижда бўлгани учун ходимларга кичик совғалар келтириб туради. Офисда Лудмилладан тортинмайдиган ягона шахс Юрий эди. Юрий дўсти Анатолийнинг лавозимини кўтариш борасида берган таклифи қабул қилинмайди. Шундан сўнг, Юрийнинг уйида ташкил этилган меҳмондарчилик кечасида унинг таклифи билан Анатолий раҳбари Лудмилланинг кўнглини олишга ҳаракат қилиб кўради. Аммо тажрибасиз ҳаракатлари ортидан бунга эриша олмайди. Анатолий аёлнинг совуққон ҳолати ва эътиборсизлиги қаршисида жаҳлга отига миниб, унга ҳақоратли сўзлар ёғдира бошлайди. Ҳақоратга учраган Лудмилла меҳмондорчилик кечасини тарк этади.
Анатолий эртаси куни узр сўраш ниятида раҳбар хонасига кирганида, ишдан ҳайдалишини кутар экан, ҳеч кутилмаган ҳолат юз беради. Лудмилла тўсатдан йиғлашни бошлаб, ёлғизликдан азият чекиши ҳақида сўзлай бошлайди. Кейинроқ секретари Верочка (Лия Акҳедзҳакова)ни ёнига чақириб, аёлларнинг қай тарзда кийиниши кераклиги ва модада бўлган кийимлар ҳақида сўрайди. Офисда бўлаётган ҳамма нарсадан хабардор бўлган секретар раҳбарга Анатолийнинг ажрашганлиги ва унинг ижтимоий ҳолати ҳақида гапириб беради. Лудмиллада Анатолийга нисбатан қизиқиши уйғониб, у билан яқин бўлишга ҳаракат қила бошлайди. Ҳар иккисининг жасорати етмасдан бир-бирига бўлган туйғуларни ошкор этмаслиги, доимий англашмовчиликларнинг юз бериши сабабли ўртада баҳсли муносабатлар давом этаверади. Лудмилла янгича услубдаги кўринишида Анатолийни уйига меҳмон сифатида чақиради. Эртаси куни бу янгича кўринишида ишга келган Лудмилани кўрган офисдаги барча ходимлар ҳайратда қолишади. Директор илк бор ишга кеч қолганди. Муносабат бахтли якун топади.
Оилали бир аёл бўлган Олга университет даврида севишган Юрий билан қайта топишишни истайди, аммо Юрий офисда бирга ишлайдиган хотини билан бирга қолади. Олганинг бахцизлигига қарама-қарши равишда, секретар Верочкани ташлаб кетган собиқ севгилиси билан муносабатини қайта тиклаб олади.
Услуби
ХХ асрнинг 70-йилларига келиб СССРда филм томошасига ташриф буюрувчи инсонлар сони камайгани сабабли совет режиссёрлари янги филм услуби бўйича иш олиб боришга киришадилар. Бунинг натижасида, ғарб дунёсига хос бўлган баъзи филм турлари синовдан ўтказилган. Фантастика, саргузашт ва вестерн каби филм турлари шулар жумласидандир. Аввал бошда бўшлиқни тўлдирган бу филм турлари қисқа вақтдан кейин Совет кино соҳасига ҳеч қандай ўзгариш олиб кирмагани маълум бўлади. Истисно ўлароқ, шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, комедия ва мелодрама аралашган услубдаги филмлар СССР ичкарисида ҳам, СССР ташқарисида ҳам кенг жамоатчиликка етиб борилгани кузатилган. Эзгуликни мадҳ этувчи, ҳис-туйғу аралаш мавзулар, шунингдек, вақти-вақти билан носталгияга ўрин берилган, инсон меҳри ва унинг тафтини кўрсатиб турувчи бу турдаги филмларнинг энг яхши ўрнаклари Элдар Рязановга тегишли.
Бу филмлар баъзи танқидчилар томонидан енгил мавзули сифатида танқид қилинган бўлса-да, баъзилар мелодрамага хос бўлган мотивларда жиддий ички рамзлар мавжудлигини айтилади. Владимир Меншов режиссёрлигида суратга олинган „Москва кўз ёшларга ишонмайди“ филми бу каби филмларнинг энг машҳуридир. Бу филм нафақат СССРда, балки хорижий мамлакатларда ҳам рекор даражада томоша қилинган.
Элдар Рязанов режиссёрлигида суратга олинган „Ишдаги ишқ“ романтик комедияси АҚШ киноижодкорларига тегишли „Сcреwбалл комедияси“га асосида суратга олинган. Севги-нафрат муносабатларининг қоришуви натижасида ўзаро зиддиятли қаҳрамонларни бир-бирига қарама-қарши қўйган бу жозибадор филм тури ХХ асрнинг 40-йилларига келиб ниҳоятда тараққий қилган. Бу филмларга тегишли ўхшаш жиҳатлардан бири эркак қаҳрамоннинг „мачо“ шахсияти сўроққа тутилиши, аёл ва эркак ўртасидаги муносабатда аёлнинг етакчилик салоҳияти кўзга ташланишидадир. Ижтимоий табақаларнинг қарама-қаршиликларини юзага чиқарган „сcреwбалл“ комедиясининг бошқа хусусиятлари орасида „фарс“ (беўхшов кулги) қисмлари, тезкор савол-жавоб тарзида кечадиган диалогларга, ҳозиржавоб ҳазилларга бой суҳбат ва хаёлпараст қаҳрамонлар бўлиши билан аҳамиятлидир. „Жинни комедия“ деб номланган бу услубга ёққал мисол сифатида 1934-йил суратга олинган „Ит Ҳаппенед Оне Нигҳт“ (Бир кечада амалга ошди) филмини кўрсатиш мумкин.
„Сcреwбалл комедия“ услуби АҚШда юз берган „Буюк депрессия“ вақтида чуқур илдиз отган. АҚШ ҳукумати томонидан ўша йилларда чиқарилган ва филмларга сензура ўрнатган „Ҳайс қонунлари“ туфайли киноижодкорлар жинсий мавзуга унчалик мурожаат этишмасди. Бу филм тури ҳам қонунларни айланиб ўтиш асносида, яъни жинсий мавзудан узоқроқ туриш ниятида яратилган. Шу сабабли ҳам бу филм турига „Ичида жинсий мавзу кўрсатилмаган жинсий мавзудаги филм“ дея таъриф берилган.
Сcреwбалл – америкаликлар аргосида „ғалати нарса“ маъносида келади. Шунингдек, бейсбол ўйинида алдамчи ҳаракат билан улоқтирилган тўпга ҳам „Сcреwбалл“ номи берилган. Алдамчи ҳаракат билан улоқтирилган тўпнинг қаршидаги кишини чалғитгани каби бу услубдаги филмларда доимий жанжал қилиб келган жуфтлик филм сўнггида турмуш қуради. АҚШда „Сcреwбалл комедияси“ филм тури „Буюк депрессия“ вақтида авж олган бўлса, „Ишдаги ишқ“ картинаси бунга ўхшаш равишда Брежнев давридаги „Турғунлик даври“да суратга олинган. Филм 1976-йилги Москвасининг кундалик турмушини кўрсата олгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Ролларда
| Актёрлар | Филмдаги номи |
|---|---|
| Андрей Мягков | Анатолй Ефремович Новоселцев |
| Алиса Фреиндлич | Лудмила Прокофиэвна Калугина |
| Олег Басилашвили | Юри Григоревич Самокҳвалов |
| Светлана Немоляева | Олга Петровна Рйзҳова |
| Лия Акҳедзҳакова | Секретер Верочка |
| Лудмила Иванова | Ишчилар сендикати фаоли Шура |
| Георги Бурков | Логистика бўлими бошлиғи |
| Пётр Шчербаков | Пётр Иванович Бубликов |
| Неллй Пшенная | Самокҳваловнинг хотини |
| Алик Денисов | Вова Новоселцев |
Мусиқалари
Филмнинг мусиқалари совет бастакори Андрей Павлович Петров (1930–2006) томонидан басталанган. Қўшиқларни эса бош ролларни ижро этган Алиса Фреиндлич ва Андрей Мягков куйлаган. Қўшиқ сўзлари эса шотланд халқининг миллий шоири Роберт Бурнс (1759–1796)га тегишли. Бир дона шеър машҳур рус шоири Евгений Евтушенкога оиддир. Поп мусиқа йўналишида ва баллада услубида куйланган соундтраcклар филм қадар машҳурликка эришган. ЛП форматида бўлган мусиқа албоми, 1977-йил „Мелодия“ номли пластинка ширкати томонидан эълон қилинган (С60—09545-46). Филмда соундтраcк албомидан ўрин эгаллаган қўшиқлар қуйидагилардир:
- „Моэй душе покоя нет“ – Андрей Петров басталаган ва сўзлари Шотландия халқ шоири Роберт Бернс томонидан ёзилган шеърдан олинган ушбу қўшиқ филмнинг асосий мусиқаси бўлиб, қўшиқнинг иккита алоҳида версиясини филмнинг бош қаҳрамонлари бўлган Алиса Фреиндлич ва Андрей Мягков ижро этган. Шеър сўзларини рус тилига Самуил Маршак таржима қилган.
- „Нас в набитих трамваях болтаэт“ – Андрей Петров томонидан басталанган, сўзлари рус шоири Евгени Евтушенкога тегишли бу қўшиқни филмда Андрей Мягков куйлаган.
- „Обриваюця речи влюблённих/Облетают последниэ маки“ – Андрей Петровнинг композицияси асосидаги қўшиқ сўзлари Николай Заболоцкийга тегишли. Бу қўшиқ ҳам Алиса Фреиндлич ва Андрей Мягков томонидан ижро этилган.
- „Песенка о погоде“ бошқача номи „У природи нет плохой погоди“ – Андрей Петров басталаган қўшиқ матни филм режиссёри Элдар Рязанов томонидан ёзилган ва Алиса Фреиндлич томонидан куйланган.
- „Увертюра“ – композитор Андрей Петров, сўзлари Роберт Бернсга тегишли. Филмнинг очилиш қўшиғидир.
- „Утро“ – Инструментал мусиқа бастакори Андрей Петровдир.
- „Дожд“ – инструментал, Андрей Петров томонидан басталаган.
- „Танес воспоминаний“ – инструментал, Андрей Петров басталаган.
- „Осен“ – Ушбу инструментал қўшиқ бастакори ҳам Андрей Петровдир.
- „Финал“ – Қўшиқ Роберт Бернсга тегишли. Бастакор – Андрей Петров[2].
Манбалар
- ↑ Плакҳов, Андреи (1991). Совет Синемасı. Çэв.Эргüн Акçа, Şэриф Эрол. Арена Яйıнcıлıк.
- ↑ „Сонгс фром "Оффиcе Романcе"“ (ру). Қаралди: 2007-йил 30-декабр.