Ishigaki
Ишигаки (японча: 石垣市, Ишигаки-ши, Яэяма: Исïгаксï, Ишанагзï) Япониянинг Окинаwа префектурасида жойлашган шаҳар. Ишигаки ва Сенкаку ороллари ҳудудлари Ишигаки шаҳри таркибига киради. Шаҳар Яэяма оролларининг сиёсий, маъданий ва иқтисодий маркази ҳисобланади. Шаҳарда Неw Ишигаки Аирпорт аэропорти фаолият юритади. 2012-йил, декабр ҳолатида кўра, шаҳарнинг тахминий аҳолиси 48,816 кишини ташкил этади ва аҳоли зичлиги 1 км2 га 213 кишидан тўғри келади. Умумий майдони 229.00 км2.
Ишигаки 石垣市 Исïгаксï, Ишанагзï | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Ҳудуд | Кюшу |
| Префектура | Окинаwа префектураси |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Ёшитака Накаяма |
| Майдон | 229.00 км2 (88.42 кв ми) |
| Аҳолиси (2016-йил, 1-октабр) |
47,562 |
| Зичлиги | 213 киши/км2 |
Тарихи
Ҳозирги Ишигаки шаҳри 1908-йилда Ишигаки, Оҳама ва Мияра магириси (Рюкю қироллигининг маъмурий бўлинмаси) қўшилишидан Яэяма қишлоғи сифатида ташкил этилган. 1914-йилда унинг номи Ишигаки қишлоғи деб ўзгартирилган ва 1926-йилда Ишигаки шаҳрига айланган. Ишигаки 1947-йил 10-июлда шаҳар мақомига кўтарилган.
Тарихий изоҳ: Японияга ташриф буюрган биринчи франсузлардан бири Гуиллауме Cоуртет 1636-йилда Ишигаки қирғоғига келган.
Географияси
Ишигаки шаҳри бутун Ишигаки оролини қамраб олади (222 км2 (86 кв ми))[1]. Орол маржон рифлари билан ўралган. Ишигаки оролининг энг баланд нуқтаси – Омотодаке (525.5 м (1,724 фт)) нуқтаси ҳисобланади.
Одам яшамайдиган Сенкаку ороллари Ишигаки оролидан 150 км (93 ми) шимолда жойлашган. Сенкаку ороллари тахминан 6.3 км2 (2.4 кв ми) майдонни қамраб олади.
Иқтисодиёти
Ишигакида шакарқамиш ва ананас етиштирилади. Туризм ҳам шаҳар иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди.
Транспорти
Шаҳарда Неw Ишигаки Аирпорт аэропорти ва Ишигаки порти фаолият юритади.
Иқлими
Ишигаки тропик ўрмон иқлимига эга (Кöппен иқлим таснифи Аф). Ёзи иссиқ ва қиши илиқ. Йил давомида ёғингарчилик кўп кузатилади. Энг ёмғирли ойлар август ва сентябр (тропик бўрон ва тайфун туфайли), энг қурғоқчил ойлар эса декабр ва июл.
Диққатга сазовор жойлари
Ишигаки шаҳрида турли хил диққатга сазовор жойлар бор.
- Гонген До – 1614-йилда ташкил этилган Ишигаки шаҳрининг марказига яқин жойлашган Шинто зиёратгоҳи. Ибодатхона 1771-йилда тошқин пайтида вайрон бўлган. Ҳозирги бинолари эса 1787-йилга тегишли. Яқинидаги бино Торин Жи, 1614-йилда қурилган буддистлар ибодатхонасидир. Унда 1737-йилга оид бир нечта ҳайкаллар мавжуд бўлиб, улар Ишигаки оролининг васийлик худоларини ифодалайди деб тахмин қилинади.
- Яқинида Миярадунчи, 1819-йилда қурилган турар-жой биноси бор. Унинг томи қизил плиткалардан иборат, архитектураси материк Япониядаги самурай уйларига ўхшайди, аммо Яэяма оролларида самурайлар ҳеч қачон яшамаган.
- Фузаки Каннон До - 1742-йилдан бери мавжуд бўлган кичик Шинто зиёратгоҳи. У шаҳарнинг ғарбий томонида, 5 км (3.1 ми) узоқликда, қўшни Ишигаки ва Ириомоте оролларининг гўзал манзараси кўринадиган тепаликда жойлашган[2]. Ибодатхона Каннонга бағишланган.
- Тожинбака – одатий хитой услубидаги мақбара бўлиб, шаҳарнинг ғарбий қисмида, 6 км (3.7 ми) узоқликда жойлашган. У ерда 1852-йилда Америкага сузиб кетаётган кемада қўзғолон пайтида ҳалок бўлган 400 нафар хитойлик ишчилар дафн этилган[3].
- Кабира кўрфази
-
Шинякушо-Дори
-
Шинто ибодатхонаси - Гонген До
-
Торин Жи ибодатхонаси
-
Мияра Дончи
-
Ишигакидаги католик черкови
-
Фузаки Каннон До ибодатхонаси
-
Тожинбака мақбараси
-
Кабира кўрфази
-
Ишигаки Порти
-
Ишигакининг Такетомидан кўриниши
Манбалар
- ↑ „平成27年全国都道府県市区町村別面積調 島面積“. Геоспатиал Информатион Аутҳоритй оф Жапан (2015-йил 1-октябр). 2016-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 15-апрел.
- ↑ Ямакеи: Рюкю Нансеи Шото, п.106.
- ↑ Ямакеи: Рюкю Нансеи Шото, п.105.