Ишимбай — Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикасидаги шаҳар (1940 йилдан), Оқ Идил дарёси (Кама ирмо-ғи)нинг ҳар иккала соҳилида. Уфадан 166 км жанубдаги темир йўл стансияси (Ишим-баево). Аҳолиси 71,3 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Нефт қазиб олинади ва қайта ишланади. Нефт, нефт асбоб-ускуналари, озиқ-овқат саноати корхоналари бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил