Ishkamish
Ишкамиш (ХВИИИ асргача Искимишт, Сикимишт) — Афғонистоннинг шимоли-шарқида жойлашган тарихий шаҳар. Оқсарой (Қундуздарё) дарёси ирмоғининг юқори оқимида, Қундуз ш.дан 190 км жан.шарқда жойлашган. Хитой йилномаси — "Таншу" да Сики-ми-сити ш. деб қайд этилган (659-йил). "Ҳудуд ул-олам"та кўра, Х асрда И. деҳқончилик ривожланган, мўл-кўл дон етиштирувчи кенг ноҳия бўлган. ХИХ асрда маҳаллий аҳоли ўртасида И. атрофидаги тоғли вилоятни "Эск-мушк" ёхуд "Эшк-мушк" деб аташ урф бўлган. И. текис ерлар, кўплаб яйлов, ўтлоқлари бўлган кенг водийда жойлашган. И.нинг аҳолиси, асосан, ўзбеклардан иборат бўлиб, улар деҳқончилик, чорвачилик ва тўқимачилик, шунингдек, туз савдоси билан шуғулланган. Табарийнинг ёзишича, ВИИИ асрда И.да Вахш Хашон деб аталувчи чашма бўлган. 709-йил шу чашма ёнида Қутайба ибн Муслим Бодхиз ш.нинг туркийлардан бўлган ҳокими, Тоҳаристон аҳолисининг арабларга қарши қўзғолони раҳбари Низак тархоннҳҳ оёқ-қўлини дорга михлаш йўли билан қатл этган. Амир Темур ва Темурийлар даврида И. бутун Бадахшон каби Темурийлар салтанатига вассал қарамликда бўлган. ХВ аср охири — ХВИ аср бошларида (1445—96), сўнгра (1507—08) бу ерда темурий Бадиуззамон билан Хусравшоҳ, Бобурнмнг укаси Носир Мирзо билан Бадахшон беклари ўртасида ҳарбий қаракатлар содир бўлган. ХВИ аср бошида И.ни Шайбонийхон эгаллаган, унинг вафотидан сўнг Бадахшон 80 йил мобайнида темурий мирзо Сулаймоншоҳ қўлида бўлган. Фақат 1584-йилга келиб уни Абдуллахон //эгаллаган. Аштархонийлар даврида И. дастлаб Абдулазиз султонга, сўнгра (1631-йилдан) Хусрав султонга иқто қилиб берилган; кейинчалик Муҳаммад Муқим султон ва Маҳмудбий оталиқ даврида И. Қундузга тобе бўлган. ХВИИИ асрнинг 1-ярмида И. ёрийлар сулоласи билан Каттагон ўзбеклари ўртасида ку-раш майдонига айланган. 1713—14-йил Мир Ёрбекнинг иккинчи ўғли ва вориси Юсуф Алихон И.ни Кундуз ҳокими қўлидан тортиб олган. 1718—20-йилда Маҳмудбийнинг вориси Юсуфбий И.ни яна Кундузга тобе этган. Бироқ ёрийлардан Мир Зиёвуддин Или ўлкасидан келган қалмиклар ёрдамида уни ўзига бўйсундирган. Шундан буен И. ёрийлар, кейинчалик, Дурронийлар давлати ва Афғонистон таркибида.
Адабиёт
- Ахмедов Б., История Балха, Т., 1982; Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |