Ishkashim
Ишкашим, Шикасим, Сака-сем (маҳаллий аҳоли талаффузида Шикошум) — Тоғли Бадахшондаги тарихий туман ва шаҳар. Панж дарёсининг юқори оқимида жоилашган. "Сака" ва "сама" сўзлари ҳинд-орий тилларида "Саклар мамлакати" маъносини билдиради. Х асрда Ишкашим Воҳон ҳокимлигининг марказий шаҳри бўлган. ХИВ асрда Марко Поло Скасем, яъни Ишкашим деб аталувчи катта вилоят ҳақида сўзлаб, унинг аҳолисининг тили бошқалардан фарқ қилишини қайд этган. Дарҳақиқат Ишкашим ва Воҳон тили қўшни вилоятлар тилларидан ҳозиргача ажралиб туради. Қадимда Ишкашим Воҳон зардуштийларининг диний маркази ролини ўтаган. Ишкашим атрофидан мил. ав. 8—ВИ асрларга оид мозорқўрғон топилган. Ундаги дафн удуми зардуштийликнинг маҳаллий кўриниши талабларига кўра, амалга оширилган, унинг таркибига қад. помирликларнинг тоғ эчкисига сиғиниши амаллари ҳам кирган. Илк ўрта асрларда воҳонликлар Олов ва Қуёшга сиғинганлар. Ишкашимда "Рамузд" сўзи Қуёшни англатиб, у зардуштийлар худоси Аҳурамазда номини ўзгартирилган шакли бўлган.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ—начала ХИИИ вв. Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |