Ishkom
Ишком — токларни кўтариб ўстириш учун поя ва бағазлардан қурилган арксимон сўри. Тошкент воҳаси ва Фарғона водийсида кўп қўлланади. И. учун, асосан, 2—3 йиллик тўғри ўсган, йўғонлиги 8—10 см, 5–6 м узунликдаги қора тол новдасидан поя тайёрланади (поялар пўстлоғи шилиб ташланади). Поялар ток қаторларининг ҳар икки томонига тупидан 0,5 м қочириб ҳар 1 — 1,5 м оралиқда ерга қадаб чиқилади (поялар билан токлар ўртасида 50-50 см оралиқ қолдирилади). Иккала томондаги поялар эгилиб, учлари бир-бирига чалкаштириб боғланади. И.нинг бал. 2,5–3 м. Ерга қадалган пояларга кўндалангига йўғонлиги 4—5 см бўлган тол ходаларидан 50—70 см оралиқда 4—5 қатор бағаз боғлаб чиқилади. На-тижада ёйсимон И. ҳосил бўлади. Бунда иккита И. оралиғида жойлашган ток новдаларининг ярми бир томонга, иккинчи ярми иккинчи томонга таралиб, бағазларга боғланади. И.га кўтарилган токларни парвариш қилишда механи-зациядан тўла фойдаланиб бўлмайди, ҳар 3—4 йилда И.ни янгилаб туришга тўғри келади. Уни қуриш ва ҳар йили таъмирлаш учун кўплаб меҳнат ва аш-ёлар сарфланади. Шунинг учун кўпроқ воиш деб аталувчи такомиллашган усулдан фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |