Ишлаб чиқариш — жамиятнинг яшаши ва тараққий этиши учун зарур бўлган моддий бойликлар (турли иқтисодий маҳсулотлар)ни яратиш жараёни; ишлаб чиқариш омилларини истеъмол ва инвестициялар учун мўлжалланган товарлар ва хизматларга айлантириш. Ишлаб чиқариш инсон ҳаётининг табиий шароити ва бошқа фаолият турларининг моддий асосидан иборат. Кишилик жамияти тараққиётининг ҳамма босқичларида Ишлаб чиқариш зарур. Унинг мазмунини меҳнат жараёни белгилайди. Ишлаб чиқариш жараёни 3 элемент — меҳнат, меҳнат ашёлари ва меҳнат воситалари бўли-шини тақозо этади. Ижтимоий Ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш воситалари Ишлаб чиқариш ва ис-теъмол буюмлари Ишлаб чиқаришдан ташкил то-пади. Бу бўлимларнинг ҳар бири кўплаб хўжалик тармоқларидан иборат бўлиб, уларда турли Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъ-мол буюмлари яратилади. Биринчи бўлимнинг иккинчи бўлимга нисбатан устунлиги кенгайтирилган такрор Ишлаб чиқариш иқтисодий қонунининг ифодасидир. Ишлаб чиқариш фақат маҳсулот Ишлаб чиқаришдан иборат бўлмай, балки тақсимот, айирбошлаш ва истеъмолня ўз ичига олади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, аввало, Ишлаб чиқариш қуролларининг ўзгариши ва мукаммаллашишидан бошланади. Ишлаб чиқаришнинг ривожланиши жамият ҳамма аъзоларининг фаровонлигини мунтазам ошира бориш ва ҳар томонлама ривожлантиришга имкон беради.[1] Ишлаб чиқариш — жамиятнинг яшаши, тараққий этиши ва табиий эҳтиёжларини қондириши учун муҳим деб ҳисобланган моддий бойликлар (турли иқтисодий маҳсулотлар) ни яратиш жараёнидир. Ишлаб чиқариш омилларини истеъмол ва инвестициялар учун мос келадиган товарлар ва хизматларга айлантириш билан изоҳланади. У барча яшаб келаётган инсон ҳаётининг табиий шароити ва бошқа фаолият турларининг моддий асосидан иборат. Кишилик жамияти тараққиётининг барча сезиларли босқичларида ишлаб чиқариш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг мазмунини меҳнат жараёни белгилайди. Ишлаб чиқариш жараёни уч элемент — меҳнат, меҳнат ашёлари ва меҳнат воситаларини ўз ичига олади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил